Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Июн, 2025   |   28 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
24 Июн, 2025, 28 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Сайёр семинар хайрли воқеаларга бой бўлди

23.04.2025   5784   1 min.
Сайёр семинар хайрли воқеаларга бой бўлди

 

Шу йилнинг 22 апрель куни Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигида Марҳамат туманидаги “Обиджон Ботиров” жоме масжидида вилоятнинг шаҳар ва туманлари бош имом-хатиблари, отинойилар ва ҳожилар иштирокида туманда фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатибларининг фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан сайёр семинар йиғилиши ўтказилди.


Даставвал семинар иштирокчилари бўлган шаҳар-туман бош имом-хатиблар, отинойилар томонидан ўзларига бириктирилган хонадонларга кириб, аҳоли билан юзма-юз кўришиб, уларга маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди. Сўнгра шаҳар-туман бош имом-хатиблари ўзига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо этиб, намозга келган жамоатга маърифий суҳбатлар қилиб берди.


Семинарда нотиқлар томонидан Марҳамат туманидаги масжидларнинг фаолияти ҳақида кенг маълумотлар берилиб, имом-хатибларнинг фаолият самарадорлиги ошириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.


Шунингдек, тумандаги масжидларда имом-хатиблик фаолиятида намунали ва фаол меҳнат қилаётган қатор имом-хатиблар вилоят бош имом-хатибининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Тадбир якунида қози домла бошчилигида масжид ҳудудига яхши ниятлар ила манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

 

Сайёр семинар хайрли воқеаларга бой бўлди Сайёр семинар хайрли воқеаларга бой бўлди Сайёр семинар хайрли воқеаларга бой бўлди Сайёр семинар хайрли воқеаларга бой бўлди Сайёр семинар хайрли воқеаларга бой бўлди Сайёр семинар хайрли воқеаларга бой бўлди Сайёр семинар хайрли воқеаларга бой бўлди Сайёр семинар хайрли воқеаларга бой бўлди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Намозда қўл кўтариш

24.06.2025   3445   1 min.
Намозда қўл кўтариш

Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва "такбири таҳрима" айтиб, намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.

Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган:

Воил ибн Ҳужр розияллоху анҳу: "Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни намозга киришда такбир айтиб, қўлларини кўтариб, қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим", дедилар (Имом Муслим ривояти).

Анас ибн Молик розияллоху анҳу ривоят қилган ҳадисда: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга киришда такбир айтиб, сўнгра икки қўлларини кўтариб, бош бармоқларини қулоқларига баробар қилар эдилар" (Имом Ҳоким ва Имом Дорақутний ривоятлари).

Уламоларимиз: “Ҳадисларда келган "қўлни қулоқ баробарига кўтариш”дан мақсад уни қулоққа теккизишдир, чунки қулоқнинг юмшоғига қўл тегиши қўлнинг қулоқ баробарига кўтарилганининг аниқ белгисидир”, деганлар. Бу ҳақда “Раддул Муҳтор”, “Лубоб фий шарҳил китоб”, “Фатавои Қозихон”, “Шарҳул Виқоя”, “Мажмаъул анҳур” шу каби бир қанча мўътабар фиқҳий китобларимизда баён қилинган.

Уйчи туман "Хизиробод" жоме масжиди

имом-хатиби Шерзод Раҳимов

Манба: t.me/softalimotlar

МАҚОЛА