Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июл, 2025   |   13 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:15
Қуёш
04:58
Пешин
12:33
Аср
17:41
Шом
20:02
Хуфтон
21:37
Bismillah
08 Июл, 2025, 13 Муҳаррам, 1447
Мақолалар

Раҳмоннинг бандалари қандай бўлади?

23.04.2025   8378   1 min.
Раҳмоннинг бандалари қандай бўлади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Раҳмоннинг бандалари қандай бўлади?» деган саволга Фурқон сураси сўнгида жавоб бор:

1. Улар ерда тавозу ила юрадилар.

2. Жоҳиллар гапирганда, улар билан тортишмасдан, “омон бўлинглар”, деб жавоб қайтарадилар.

3. Тунларни Раббиларига сажда қилиб бедор ўтказадилар.

4. “Раббано, Ўзинг бизни жаҳаннамдан сақла, у жуда ёмон жой”, деб илтижо қиладилар.

5. Инфоқ қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмайдилар, ўртача бўладилар.

6. Аллоҳдан бошқа бирортага илтижо қилмайдилар.

7. Бирор жонни ноҳақ ўлдирмайдилар.

8. Зино қилмайдилар. Зино қилса, қиёмат куни азоби бир неча баробар кўпайтирилиб, дўзахда хор бўлиб, абадий азобда қолишдан қўрқадилар.

9. «Аммо ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштиради. Аллоҳ мағфиратли, раҳмли Зотдир. Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, Аллоҳга (У зотнинг мағфиратига) қайтган бўлади», деган оятларини ўқиб, чин тавба қиладилар, ёмонликлардан тийиладилар, яхши амаллар қиладилар, ҳеч қачон ноумид бўлмайдилар.

10.  Улар ёлғон гувоҳлик бермайдилар.

11. Беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтадилар.

12. Раббиларининг оятларини эшитганда, гунг ва карларга ўхшаб турмайдилар.

13. Раҳмоннинг бандалари “Раббано, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарсаларни ҳадя эт, бизни тақводорларга йўлбошчи қил”, деб дуо қиладилар.


Абдуғофур Искандар

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Индонезияда Ўзбекистоннинг бой илмий ва маънавий мероси эътироф этилди

07.07.2025   2422   1 min.
Индонезияда Ўзбекистоннинг бой илмий ва маънавий мероси эътироф этилди

Жакарта шаҳридаги Шариф Ҳидоятуллаҳ университети ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида нуфузли халқаро анжуман ташкил этилди.

Мазкур анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Д.Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Обиджон Қодиров иштирок этди.


Учрашувда Ўзбекистоннинг бой маънавий мероси алоҳида таъкидланди. 


Ўзбекистон ва Индонезия ўзининг диний бағрикенглиги, илмий салоҳияти ва маданий хилма-хиллиги мисолларда кўрсатиб ўтилди.


Хусусан, Индонезия Дин ишлари вазирлиги вакили, доктор А.Салим:

"Ислом илми биргина жумла орқали чексиз маъноларни очиб бера олади. Бу унинг ҳаётийлиги ва доимо ривожланиб боришидаги кучидир," – дея таъкидлади.


Шунингдек, анжуманда Индонезия ва Марказий Осиё ўртасидаги тарихий ришталар, жумладан, Президент Сокарнонинг Имом Бухорий мақбарасини қайта кашф этишдаги роли, Валисонго орқали исломнинг тарқалиши каби мавзулар кенг ёритилди. 
 

Индонезияда Ўзбекистоннинг бой илмий ва маънавий мероси эътироф этилди Индонезияда Ўзбекистоннинг бой илмий ва маънавий мероси эътироф этилди Индонезияда Ўзбекистоннинг бой илмий ва маънавий мероси эътироф этилди Индонезияда Ўзбекистоннинг бой илмий ва маънавий мероси эътироф этилди Индонезияда Ўзбекистоннинг бой илмий ва маънавий мероси эътироф этилди Индонезияда Ўзбекистоннинг бой илмий ва маънавий мероси эътироф этилди
Ўзбекистон янгиликлари