Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штабида Марказ экспозициясини бойитиш бўйича берилган вазифа ва топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда олимлар масъулият билан ишлаяпти. Хусусан, штабнинг турли нуқталарида 10 га яқин лойиҳаларнинг учрашувлари бўлиб ўтди.
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати
Бугун, чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда раис ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов юртимизнинг турли ҳудудларидан келган юртдошларимизнинг масалалари, таклиф-мулоҳазаларини тинглади.
Шаръий ҳукмлар, оилавий масалалар, моддий кўмак сўровлари тегишли тартибда кўриб чиқилиши белгиланди. Шунингдек, фуқаролар томонидан масжидларни обод қилиш, ёшлар ўртасида илмий-маърифий тарғиботларни кучайтириш юзасидан билдирилган таклифлар ёзиб олинди.
Тегишли масалалар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, фуқаролар мурожаатларини тезкор ва адолатли ҳал этишга йўналтирилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати