Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Июл, 2025   |   8 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:10
Қуёш
04:55
Пешин
12:32
Аср
17:42
Шом
20:04
Хуфтон
21:40
Bismillah
03 Июл, 2025, 8 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Амалий семинар диний соҳадаги янгиликларга бағишланди

24.04.2025   13182   1 min.
Амалий семинар диний соҳадаги янгиликларга бағишланди

Бугун, 24 апрель куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида фаолият юритаётган имом-хатиблар, имом-ноиблари, отинойилари билан “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонини ўрганиш бўйича амалий ўқув-семинар ташкил этилди. 
 

Мазкур семинарда соҳа мутахассислари тингловчиларга янги фармон мазмун-моҳиятини шарҳлаш баробарида кейинги йилларда юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган кўламли ишлар, соҳадаги сўнгги янгиликлар ҳақида маълумот беришди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Амалий семинар диний соҳадаги янгиликларга бағишланди Амалий семинар диний соҳадаги янгиликларга бағишланди Амалий семинар диний соҳадаги янгиликларга бағишланди Амалий семинар диний соҳадаги янгиликларга бағишланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Бировнинг телефонига назар солиш мумкинми?

30.06.2025   3161   1 min.
Бировнинг телефонига назар солиш мумкинми?

Савол: Бировнинг телефони ва ундаги маълумотларни рухсатсиз кўриш мумкинми? Чунки баъзан автобус, метро каби оммавий транспорт воситаларида айрим шахсларнинг шундай ишлар қилаётганига гувоҳ бўлиб қоламиз?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бировнинг телефонидан унинг рухсатисиз фойдаланиш ёки ундаги маълумотларни ўқиш шаръан тўғри эмас. Бу бировнинг уйига рухсатсиз мўралаш, хатига рухсатсиз қараш кабидир. Зеро, бу ишлар Қуръон ва ҳадисларда ман этилган.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади”, деганлар (Абу Довуд ривояти).

Аммо агар мураббий (ота, устоз ва ҳоказо) қўл остида тарбияланаётган шахснинг тўғри йўлдан оғишидан шубҳа қилса, у ҳолда тарбия мақсадида ўз қўл остидаги шахснинг телефонини текширишига рухсат берилади. Балки улар вақти-вақти билан болалар ва уларга тегишли нарсаларни назорат қилиб туришлари керак, токи улар тўғри йўлдан оғмасинлар. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази