Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Июн, 2025   |   5 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:08
Қуёш
04:53
Пешин
12:27
Аср
17:42
Шом
20:03
Хуфтон
21:45
Bismillah
30 Июн, 2025, 5 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди

25.04.2025   12831   1 min.
Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди

Шу йил 24 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида "Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 

Халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мутасадди вакиллари, Фатво маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий ходимлари, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этди. 

Юртимиз вакиллари билан бир қаторда Туркия, Миср, Россия, Ҳиндистон каби давлатлардан 60 дан ортиқ етакчи олимлар, профессорлар, тадқиқотчилар ва илмий ходимлар ушбу конференцияда қатнашди. 

Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланган тадбирни Тошкент ислом институти Матбуот котиби Абдуқаййум Исмоил олиб борди.

Дастлаб Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров тадбирни табрик сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқовлар юртимизда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни сўзлаш баробарида мавзу юзасидан маъруза қилиб, айни масаланинг ечимлари борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 

Анжуман “Қуръоншуносликнинг долзарб масалалари”, “Глобаллашув даврида диний ихтилофларнинг олдини олишда ҳадис ва ҳадис илмларининг ўрни” деб номланган икки шўъба ўз фаолиятини давом эттирди. Унда юртимиз ва хориж олим ва тадқиқотчилар мавзу борасида чиқишлар қилишди.

Халқаро илмий-амалий анжуман якунида бугунги кундаги динимизнинг асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувларларга оид масалаларни таҳлил этиш баробарида уларнинг ечими бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Буни шукр деб бўладими?

27.06.2025   6012   3 min.
Буни шукр деб бўладими?

Беҳисоб пул ва бойликларни чекиш-ичиш, кайфу сафо учун сарф қилиш – Аллоҳга шукр қилишми?!

Ёшлик даврини зино ва ҳаром ишлар билан ўтказиш – Аллоҳга шукр қилишми?!

Телефон орқали ўзгаларга зарар етказиш, ҳар хил бўлмағур ишларда фойдаланиш – Аллоҳга шукр бўладими?!

Егуликларни чиқинди қутисига ташлаш, уволни билмаслик – Аллоҳга шукр қилишми?!

Закотни ўз вақтида адо этмаслик, садақадан тийилиш – Аллоҳга шукр қилиш деганими?!

Интернетда фойдасиз нарсалар учун вақт ажратиш, вақтни бекорга зое қилиш – Аллоҳнинг берган неъматларига шукр қилишми?!

Ахир Аллоҳ таоло бизларга шукр қилишни ва У Зотнинг фазлини эътироф қилишга буюрган-ку: «Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!»[1].

Қолаверса, Аллоҳ таоло шукр қилувчиларни азобламаслиги хабарини ҳам берган: «Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизларни нега азобласин?! Аллоҳ  шукрни қабул этгувчи ва билгувчи Зотдир»[2].

Шукр – Аллоҳ таоло ато этган неъматларнинг давомли бўлишининг гаровидир: «Яна Парвардигорингиз билдирган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”»[3]. «...Агар шукр қилсангиз (ва иймон келтирсангиз) У Зот сизлар учун  рози бўлур...»[4].

Бу дунёда борлигимизга шукр қилиш – ота-оналаримизга яхшилик қилишимиздадир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг розилиги – ота-онанинг ризосидадир” [5], деганлар.

Қариндошчилик муносабатларини йўлга қўйиш, улар билан борди-келди қилиш, узилган ришталарни тиклаш ҳам Аллоҳ бизга қариндош, яқинлар бергани неъматининг шукридир. Набий алайҳиссалом бу борада: Ризқида кенгчилик бўлиши, ажали ортга сурилиши кимни хурсанд қилса, қариндошчилик алоқаларини боғласин”, деганлар[6].

Садақа бериш – Аллоҳ бизни мол-дунё билан сийлагани учун шукр қилиш демакдир. Садақа Аллоҳ таолонинг ғазабини ўчиради. Набий алайҳиссалом: “Махфий қилинган садақа Яратганнинг ғазабини ўчиради. Қариндошчилик алоқаларини боғлаш  умрни узайтиради. Яхшилик қилиш ёмон ўлим топишдан асрайди”, [7] деганлар.


Ҳассон Шамсий Пошонинг
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.

 


[1]  Бақара сураси, 152-оят.
[2]  Нисо сураси, 147-оят.
[3]  Иброҳим сураси, 7-оят.
[4]  Зумар сураси, 7-оят.
[5]  Ибн Ҳиббон ривояти.
[6]  Имом Бухорий ривояти.
[7]  Имом Табароний ривояти.