Баҳoуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ва Осиё халқаро университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум икки муассаса ўртасида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда истиқболли илмий лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим замин яратади.
Шунингдек, ҳамкорлик доирасида ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, илмий анжуманлар ва семинарлар ташкил этиш, миллий маънавий меросимизни чуқур ўрганиш ҳамда унинг илмий аҳамиятини кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилиши кўзда тутилади.
Ҳамкорлик — тараққиёт, илм ва маърифат сари муҳим қадам!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати