Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Август, 2025   |   2 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:18
Қуёш
05:42
Пешин
12:30
Аср
17:10
Шом
19:11
Хуфтон
20:29
Bismillah
25 Август, 2025, 2 Рабиъул аввал, 1447
Янгиликлар

Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди

02.05.2025   17567   2 min.
Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди

Куни кеча С.Мирзиёева ҳамда Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдусалом ўртасида учрашув бўлиб ўтди. (https://t.me/SShMirziyoyeva/2834) Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси ислом дини асосида ётган умуминсоний ва маънавий қадриятларни қўллаб-қувватлаётгани учун мазкур халқаро ташкилотга миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, Саида Мирзиёева ҳар йили ўтказиладиган Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофотининг 2026 йилги ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилганидан бениҳоя мамнун эканини изҳор этди.

«Фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан биз бу дунёни янада яхшироқ қила оламиз», — дея таъкидлади С.Мирзиёева.

Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти — дунё тараққиётига катта ҳисса қўшаётган, инсон ҳуқуқлари, тинчлик ва адолат учун курашаётган шахсларга бериладиган, халқаро даражада энг юқори баҳоланадиган юксак эътирофлардан биридир.

Ушбу мукофот 2019 йилда Рим папаси Франциск ва Ал-Азҳар университети бош имоми Аҳмад Ат-Тойиб ўртасида Абу-Дабида бўлиб ўтган тарихий учрашув шарафига таъсис этилган бўлиб, улар биргаликда инсоний биродарлик ҳақидаги ҳужжатни имзолаган эди.

БАА асосчиси марҳум Шайх Зоид ибн Султон Ал-Наҳаён номи билан аталадиган ушбу мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлиб, соврин пули ижтимоий муаммоларга ечим топаётган, тинчлик ва бирдамликка ҳисса қўшаётган шахслар ва ташкилотлар ўртасида тақсимланади.

Ҳакамлар ҳайъати таркибига турли йилларда олий мартабали ва нуфузли шахслар киритилган, жумладан:

Доктор Уидед Бушамауи, Жаноб Кайлаш Сатяртхи — тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳиблари; Катерин Самба-Панза — Марказий Африка Республикасининг собиқ президенти; Мегавати Сукарнопутри — Индонезиянинг собиқ президенти; Ирина Бокова — ЮНЕСКОнинг собиқ бош директори; Ребека Гринспан Майуфис хоним — БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (UNCTAD) бош котиби; Авраам Купер — АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси раиси.

2025 йилдаги ҳакамлар ҳайъати қуйидагилардан иборат:

Макки Салл — Сенегал ва Африка Иттифоқининг собиқ президенти;
Хосе Луис Родригес Сапатеро — Испаниянинг собиқ бош вазири;
Нгози Оконжо-Ивеала — Жаҳон савдо ташкилоти бош директори;
Кардинал Питер Кудво Аппиаҳ Турксон — Понтифик Фанлар академияси ва Понтифик Ижтимоий фанлар академиясининг маслаҳатчиси;
Патрисия Скотланд — Миллатлар ҳамдўстлиги бош котиби;
Муҳаммад Абдусалом — «Инсоний биродарлик» мукофоти бош котиби.

Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Таниқли уламо бошчилигидаги навбатдаги зиёратчилар гуруҳи муборак сафарга йўл олди

25.08.2025   140   1 min.
Таниқли уламо бошчилигидаги навбатдаги зиёратчилар гуруҳи муборак сафарга йўл олди

#xabar #umra
 Аввалроқ таниқли ва тажрибали уламо, Тошкент шаҳридаги "Сирож солиҳ" жомe масжиди имом хатиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ҳасан домла Қодиров элликбоши сифатида умра сафарига бориши ва у кишига ҳамроҳ бўлишни истаганларга фурсатни қўлдан бой бермаслик ҳақида эълон бергандик (https://t.me/hajumrauz/7580).   


 Ваниҳоят ўша лаҳзалар етиб келди. Бугун, 24 август куни “Умра – 2025/2026” мавсумининг навбатдаги гуруҳ зиёратчилари Ҳасан домла Қодиров ва бошқа тажрибали уламолар элликбошилигида Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Сафар давомида зиёратчиларимиз ибодат ва зиёратларни гўзал тарзда адо қилиш билан бирга уламоларимизнинг таъсирли мавъизаларидан баҳраманд бўладилар, иншо Аллоҳ. 


240 нафар ҳамюртимиз Тошкент халқаро аэропортидан "Uzbekistan Airways" ҳаво кемаси орқали Жидда шаҳрига йўл олди.


Маълумот ўрнида юртдошларимиз дастлаб Мадина шаҳрида 3 кун, сўнгра Макка шаҳрида 7 кун муборак зиёратда бўлади. 


 Шунингдек, зиёратчилар Мадинада “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Al-Ayyam Elite” ва  “Marmara Hotel” каби замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилишади. Уларга 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади. 


 Умра сафари давомида зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳи, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилади. 


 Бундан ташқари, Макка ва Мадина шаҳарларида муборак жойларни зиёрат қилиш билан бирга Жидда шаҳридаги Қизил денгизга саёҳатга ҳам олиб борилади.  


Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг сафaрларини хайрли қилиб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Таниқли уламо бошчилигидаги навбатдаги зиёратчилар гуруҳи муборак сафарга йўл олди Таниқли уламо бошчилигидаги навбатдаги зиёратчилар гуруҳи муборак сафарга йўл олди Таниқли уламо бошчилигидаги навбатдаги зиёратчилар гуруҳи муборак сафарга йўл олди Таниқли уламо бошчилигидаги навбатдаги зиёратчилар гуруҳи муборак сафарга йўл олди Таниқли уламо бошчилигидаги навбатдаги зиёратчилар гуруҳи муборак сафарга йўл олди Таниқли уламо бошчилигидаги навбатдаги зиёратчилар гуруҳи муборак сафарга йўл олди Таниқли уламо бошчилигидаги навбатдаги зиёратчилар гуруҳи муборак сафарга йўл олди Таниқли уламо бошчилигидаги навбатдаги зиёратчилар гуруҳи муборак сафарга йўл олди Таниқли уламо бошчилигидаги навбатдаги зиёратчилар гуруҳи муборак сафарга йўл олди
Ўзбекистон янгиликлари