Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, у зот алайҳиссалом беморликдан қийналаётган эканлар.
"Ё Аллоҳнинг Расули, сиз беморликдан қаттиқ қийналмоқдасиз-ку?!" дедим.
"Албатта, мен беморликдан сизлардан икки кишининг қийналганича қийналаман", дедилар.
"Сизга икки ҳисса ажр бўлиши учун шундайми?" дедим.
У зот алайҳиссалом: "Ҳа шундай. Қай бир мусулмонга бирор мусибат етса, Аллоҳ унинг сабабидан ўша банданинг ёмонликларини худди дарахт ўз баргларини тўкканидек тўкади", дедилар".
Оиша онамиз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا فِيهَا وَخَيْرَ مَا أرْسِلَتْ بِهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أرْسِلَتْ بِهِ
"Аллоҳумма инний асалука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи", деб айтар эдилар".
Роббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Роббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.