Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, у зот алайҳиссалом беморликдан қийналаётган эканлар.
"Ё Аллоҳнинг Расули, сиз беморликдан қаттиқ қийналмоқдасиз-ку?!" дедим.
"Албатта, мен беморликдан сизлардан икки кишининг қийналганича қийналаман", дедилар.
"Сизга икки ҳисса ажр бўлиши учун шундайми?" дедим.
У зот алайҳиссалом: "Ҳа шундай. Қай бир мусулмонга бирор мусибат етса, Аллоҳ унинг сабабидан ўша банданинг ёмонликларини худди дарахт ўз баргларини тўкканидек тўкади", дедилар".
Шу йил, 14 май куни Жиззах вилоятидан “Ҳаж – 2025” мавсумининг илк зиёратчилари Жиззах шаҳридаги “Қалия” масжидидан жўнаб кетишди. Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик.
Аллоҳнинг фарз ибодатини адо этишга отланган муҳтарам юртдошим Аллоҳ таоло юртимиз, халқимиз ҳаққига қиладиган барча дуоларингизни қабул этсин. Дуоларингизда бизни ҳам унутманг!
Ҳажингиз мабрур, саъйингиз машкур ва гуноҳингиз мағфур бўлсин!
Жиззах вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати