frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти

07.05.2025   16274   1 min.
Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти


 

Бугун, 6 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Тошкент вилоятининг Пискент тумани “Пискент” жоме масжидида амалий тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов ва вакиллик ходимлари, вилоят туман ва шаҳарларининг бош имом-хатиблари ҳамда отинойилари, шунингдек, “Ҳаж-2024” зиёратчилари, маҳаллалар раислари иштирок этди.  
 

Йиғилишда имом-хатиб ҳамда отинойиларнинг “Ҳаж – 2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш ишига кўмаклашиш, тумандаги масжидлар фаолияти ўрганиш, пешин намозида масжидларда долзарб мавзуда маъруза қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.


Шу мақсадда Ишчи гуруҳ аъзолари Пискент туманининг масжидлари ҳамда 20 та маҳалласига бириктирилиб, хонадонларга кирилиб, турли йўналишлар бўйича суҳбатлар ўтказилди.  


Хусусан, имом-хатиблар 100 та оилага, отинойилар 14 та оилага, умумий ҳисобда 114 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб бордилар.


Шунингдек, эр-хотин, ака-ука, ота-бола, қайнона-келин, ўртасидаги келишмовчилик ва жанжаллар сабабли нотинч бўлиб турган оилалар ўрганилиб, уларга насиҳат қилинди. Нотинчлик сабабларини бартараф этиш, аразлашганларни яраштириш чоралари кўрилди. Оилавий ажримларнинг олдини олишга ҳаракат қилинди. Шунингдек, ногирон ва касалманд фуқаролар яшайдиган оилаларга кирилиб, улардан кўнгил сўралди. 


Тадбир сўнгида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Пискент туманида масжидлардаги камчиликларни бартараф этиш, имом-хатибларнинг маънавий-маърифий ҳамда масжид бошқарувидаги фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.

 

Тошкент вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти
МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ягона Ватан, ягона халқ — эзгулик ва меҳр-оқибат сари!

24.08.2026   23055   1 min.
Ягона Ватан, ягона халқ — эзгулик ва меҳр-оқибат сари!

Сурхондарё вилояти ҳокими ташаббуси билан О‘збекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида бошланган “Ягона Ватан, ягона халқ бо‘либ, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остидаги эзгулик челленжи давом этмоқда.

Мазкур эзгу ташаббус доирасида Қумқо‘рг‘он туманида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож, э’тибор ва ко‘макка эҳтиёжманд оилаларнинг 51 нафар фарзандларига мактаб о‘қув қуроллари ва со‘мкалар топширилди.

Хусусан, ушбу эзгу тадбир Қумқо‘рг‘он тумани "Шаҳ Машраб" жоме' масжидида О‘збекистон Мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили Р.Абдуллаев, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги котибият мудири Д.О’роқов, туман Бош имом-хатиби Ҳ.Зайниев ҳамда тумандаги барча масжид имом-хатиблари иштирокида бо‘либ о‘тди.

Бундай эзгу ташаббуслар орқали юртдошларимизга меҳр ва г‘амхо‘рлик ко‘рсатилиб, уларнинг ог‘ирини енгил қилиш, муаммоларига ечим топиш ҳамда хонадонларга байрамона кайфият улашишга алоҳида э’тибор қаратилмоқда.

Зеро, инсон қадри, меҳр-оқибат ва саховат бор жойда эзгулик бардавом бо‘лади.

Қумқо‘рг‘он туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

 

Ўзбекистон янгиликлари