Жорий йилнинг 6 май куни Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари М.Муҳаммадсидиқов, диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда таълим соҳасини янада яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, ўқув-меъёрий ва услубий жиҳатдан такомиллаштириш, мавжуд фанларни, хусусан ижтимоий-гуманитар ва фанларни ўқитиш сифатини юқори босқичга олиб чиқиш, ўқитувчилар методологиясини мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Мажлис давомида таълим муассасалари мисолида амалга оширилиш лозим бўлган масалалар ўртага ташланиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Бугун Мадинаи мунавварадаги паспорт ва бейджиклар билан боғлиқ ишлар ниҳоясига етди. Бу ишларга масъул бўлган Рифада ширкати ҳужжат ишларида яқиндан кўмак берган ўзбекистонлик ҳамкорларга миннатдорлик билдирди. Жумладан, “Ҳаж-2025” мавсумида ушбу бўлим билан ҳамкорликда ишлаган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхона бўлими мудири Камолиддин Маҳкамов ҳамда Ҳадис илми мактаби директори Барот Амоновга ташаккурнома тақдим этилди.