Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Сентябр, 2025   |   9 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:27
Қуёш
05:49
Пешин
12:28
Аср
17:01
Шом
19:00
Хуфтон
20:16
Bismillah
01 Сентябр, 2025, 9 Рабиъул аввал, 1447

Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди

07.05.2025   17066   1 min.
Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди

Кеча, 6 май куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасида “Йилнинг энг яхши ислом тарихи ўқитувчиси” мусобақаси бўлиб ўтди.  Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, вилоят бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, ҳайъат аъзолари, таълим муассасалари раҳбарлари, педагог-ўқитувчилар иштирок этди. 

Мусобақа давомида иштирокчилар 4 та шарт бўйича баҳс олиб борди. Уларнинг чиқишини малакали ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. 

Якуний натижаларга кўра қуйидагилар ғолиб деб топилди: 

1-ўрин: “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Муҳаммадяҳёхон Маҳмудов 1-даражали диплом, “Ҳаж” сафари йўлланмаси ва смарт телевизор билан мукофотланди.

2-ўрин: Тошкент ислом институти ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов, 2-даражали диплом, “Умра” сафари йўлланмаси ва смарт телевизор билан тақдирланди.

3-ўрин: Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси Санжар Бердиевга 3-даражали диплом ва замонавий музлатгич тақдим этилди. 

Танловнинг қолган 10 нафар иштирокчисига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Айтиш жоизки, ушбу танлов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида ҳар йили ўтказиб келинмоқда.  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди Ғолиб ўқитувчи ҳаж йўлланмасини қўлга киритди
Бошқа мақолалар

Эшитишимча Қуръонни чиройли овозда қироат қиларкансан

27.08.2025   7868   1 min.
Эшитишимча Қуръонни чиройли овозда қироат қиларкансан

حدثنا أبو مسلم نا أبو عاصم عن إسماعيل بن رافع أخبرني رجل من بني تميم قال: قدم سعد فقام إليه عبد الرحمن بن سائب فقال: قال: مرحبا بابن أخي قد بلغني أنك حسن الصوت بالقرآن قال: قلت: نعم بحمد الله قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم يقول: ليس منا من لم يتغن بالقرآن.
 

Бани Тамим қавмидан бўлган бир кишидан ривоят қилинади: “Саъд келди. Шунда Абдураҳмон ибн Соиб унга туриб: Хуш келибсан, жиян. Эшитишимча Қуръонни чиройли овозда қироат қиларкансан?” деди.

У: “Ҳа, Аллоҳга ҳамд бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламнинг: “Қуръонни оҳанг билан ўқимаган биздан эмас”, деганларини эшитганман”, деди”.


Изоҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам бизни Қуръонни ўқишда оҳанг, яъни овозни имкон қадар яхшилашга ундаганлар. Чунки гўзал овознинг қалбга таъсири кучли бўлиб, қироат қилувчига ҳам, тингловчига ҳам хушуъ (тавозели) бўлишга ва мулоҳаза юритишга ёрдам беради.

Лекин бунда қуръоний лафзни ўзгартириб юбормаслик, бирон ҳарфни тушириб қолдирмаслик ёки зиёда қилиб қўймаслик шарт қилинади.

Шунингдек, оҳангга берилиб кетиб, тиловат ҳукмларидан четга чиқиб кетиш ҳам ҳаромдир.


Биздан эмас деганларида суннатимизга амал қилувчи эмас, бизнинг йўлимиздан юрувчи эмас деган маъно назарда тутилган. Диндан чиқиш маъносида айтилмаган.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси