Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Октябр, 2026   |   1 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:13
Қуёш
06:31
Пешин
12:10
Аср
16:03
Шом
17:51
Хуфтон
19:06
Bismillah
12 Октябр, 2026, 1 Жумадул аввал, 1448
Янгиликлар

13.05.2025   10241   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

15 йиллик маърифат карвони: «Hilol-Nashr» фаолияти сарҳисоб қилинди

12.10.2026   7847   2 min.
15 йиллик маърифат карвони: «Hilol-Nashr» фаолияти сарҳисоб қилинди

Тошкент шаҳридаги «Ғафур Ғулом» номидаги истироҳат боғида юртимизда соф исломий маърифатни ёйишда беқиёс ўринга эга бўлган «Hilol-Nashr» матбаа-нашриёти ташкил этилганининг 15 йиллигига бағишланган тантанали маърифий тадбир бўлиб ўтди.


Файзли анжуманда таниқли уламолар, илм аҳли, зиёлилар ҳамда кўп сонли китобхонлар иштирок этиб, нашриётнинг босиб ўтган шарафли йўли ва улкан муваффақиятлари ёдга олинди.


Рақамларда акс этган маърифат нури:

  • 13 миллиондан зиёд ададда диний-маърифий ва илмий китоблар чоп этилиб, халқимиз хонадонларига етказилди;

  • 800 дан ортиқ номдаги сара асарлар 50 дан зиёд муаллифлар билан ҳамкорликда нашр юзини кўрди;

  • Мусҳафи шариф нашри: 2018 йилда мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Қуръони Каримни юқори сифатда чоп этиш йўлга қўйилиб, бугунгача 7 хил шаклда 500 мингдан ортиқ нусхада мўмин-мусулмонларга туҳфа этилди;

  • Замонавий технологиялар: «Hilol eBook» электрон тизими орқали 600 дан зиёд электрон ва аудиокитоблар ўқувчилар ихтиёрига берилди.


Тадбирда сўзга чиққан устоз Исмоил Муҳаммад Содиқ домла, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, профессор Шерзодхон Қудратхўжа, устоз Муҳаммад Айюбхон Косоний ҳамда устоз Аброр Мухтор Алий нашриёт асосчиси — фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг бой илмий меросига юксак баҳо бердилар.


Сўзга чиққанлар Шайх ҳазратнинг асарлари халқимиз маънавий ҳаётида, соф ақидани мустаҳкамлаш ва ихтилофларнинг олдини олишда мустаҳкам қалқон бўлганини, чоп этилган 13 миллион китоб миллионлаб қалбларга ҳидоят нурини олиб кирганини алоҳида эътироф этдилар.


Анжуман доирасида нашриёт тарихи ва шайх ҳазратларининг ибратли ҳаётига бағишланган «Бадр» ҳужжатли фильмининг илк лавҳалари намойиш этилди. Шунингдек, алломанинг ҳали чоп этилмаган қўлёзмалари устида илмий ишлар давом этаётгани ва улар ҳам босқичма-босқич халқимизга тақдим этилиши хушхабар қилинди.


Тадбир китобхонлар ўртасидаги викториналар, эсдалик совғалари ва энг муҳими — Қуръони Карим тиловати ҳамда юртимиз тинчлиги, халқимиз маънавий юксалишини сўраб қилинган хайрли дуолар билан якунланди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

15 йиллик маърифат карвони: «Hilol-Nashr» фаолияти сарҳисоб қилинди 15 йиллик маърифат карвони: «Hilol-Nashr» фаолияти сарҳисоб қилинди 15 йиллик маърифат карвони: «Hilol-Nashr» фаолияти сарҳисоб қилинди 15 йиллик маърифат карвони: «Hilol-Nashr» фаолияти сарҳисоб қилинди 15 йиллик маърифат карвони: «Hilol-Nashr» фаолияти сарҳисоб қилинди
Ўзбекистон янгиликлари