Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Июл, 2025   |   19 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:21
Қуёш
05:02
Пешин
12:34
Аср
17:40
Шом
19:59
Хуфтон
21:33
Bismillah
14 Июл, 2025, 19 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинада иззат-икром ила кутиб олинди

14.05.2025   12038   1 min.
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинада иззат-икром ила кутиб олинди

Кеча, 13 май куни Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизнинг илк гуруҳларини Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳи вакиллари, мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташеси Шуҳрат Амоний ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди. 

Шунингдек, ҳамюртларимиз муҳташам “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб, гуллар ила икром қилинди.

Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этиш, хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар. 

Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айласин, Равзаи шариф зиёратини барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинада иззат-икром ила кутиб олинди Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинада иззат-икром ила кутиб олинди Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинада иззат-икром ила кутиб олинди Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинада иззат-икром ила кутиб олинди Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинада иззат-икром ила кутиб олинди Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинада иззат-икром ила кутиб олинди Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинада иззат-икром ила кутиб олинди Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинада иззат-икром ила кутиб олинди Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинада иззат-икром ила кутиб олинди Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинада иззат-икром ила кутиб олинди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Мажбурлаб эрга бериш дурустми?

11.07.2025   4256   1 min.
Мажбурлаб эрга бериш дурустми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Ота-онам мени мажбурлаб эрга бермоқчи, бола билан кўришдим ва кўнглим ғаш бўлиб қолди. Кейин истихора ўқишни бошладим ва барибир кўнглим юмшамади. Уйдагиларга тушунтирдим, лекин мени эшитишмаяпти. Мен қандай йўл тутсам бўлади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Динимизда хотин-қизларни мажбурлаб эрга беришдан ман қилинган. Зеро, никоҳ икки томоннинг розилиги билан тузилади. Жувон бўлса, у билан очиқча гаплашилади, бокира бўлса, ундан изн сўралади. Бокира (розилик аломатлари билан) сукут қилса, бу унинг никоҳга изн бергани бўлади.

Барча фиқҳий манбаларимизда келин ва куёв ўз розилигини билдириши (ийжоб ва қабул) никоҳнинг асосий рукни экани баён қилинган. Келин-куёвдан бири никоҳга рози бўлмаса, никоҳ дуруст бўлмайди.

Ота-онанинг вазифаси эса фарзандини бойлик, мансаб ёки бошқа ғаразлар сабабли кўр-кўрона уйланиш ёки эрга тегишга мажбурлаш эмас. Балки фарзандига жуфт бўлаётган йигит ё қизнинг диёнати, хулқ-одобига ва касб-ҳунарига эътибор қилишдир.

Ўз ўрнида турмуш қураётган фарзанд ҳам ота-онасининг тавсиялари ўринли бўлса, қабул қилиши, қайсарлик қилмай уларнинг ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиши керак.

Хотин-қизларни мажбурлаб эрга бериш ҳолатларида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аёлга никоҳ ё ажралишни танлаш ихтиёрини берганлари маълум. Ҳатто бир ҳолатда қиз камбағал йигитни, ота-она эса бой йигитни танлаганида, у зот қизнинг ихтиёрини устун қўйиб: 


لم ير للمتحابين مثل النكاح
«Бир-бирини яхши кўрганлар учун никоҳдан яхшиси йўқдир", дедилар (Имом Ибн Можа ривояти). Валлоҳу аълам"

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.