Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Август, 2025   |   29 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:15
Қуёш
05:40
Пешин
12:31
Аср
17:12
Шом
19:14
Хуфтон
20:32
Bismillah
23 Август, 2025, 29 Сафар, 1447

Муфтий ҳазрат зиёратчилар билан суҳбатлашдилар

15.05.2025   8406   1 min.
Муфтий ҳазрат зиёратчилар билан суҳбатлашдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мадинаи мунаввара шаҳридаги «Zamzam Pullman» меҳмонхонасида бўлиб турган зиёратчилар билан суҳбатлашдилар. Юртдошларимиздан соғликлари, кайфиятлари, ибодатларини қандай адо этаётганлари, меҳмонхонадаги шароитлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини сўрадилар. 
 

Бўлажак ҳожилар зиёрат ва ибодатларни бекаму кўст адо этишлари учун кўрсатилаётган хизматлардан ниҳоятда мамнунлигини билдиришди. Айниқса, меҳмонхона Ҳарами шарифга жуда яқинлиги ёши улуғ кишилар учун ҳам қулай бўлаётгани, беш маҳал намозни Масжиди Набавийда адо этишнинг шукуҳи ҳақида сўзладилар. Малакали имом-хатиблардан ташкил топган элликбошилар, ишчи гуруҳи, шифокорлар туну-кун шай туришганини алоҳида эътироф этишди.


Муқаддас заминда тоат-ибодатларини хотиржам бажараётган зиёратчилар яқинлари, оила аъзолари қаторида тез-тез эл-юртимиз, давлатимиз раҳбари ва бошқа мутасаддилар ҳақларига дуолар қилиб, офият ва фаровонлигимиз бардавомлигини Аллоҳдан сўрашмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
 Матбуот хизмати

Муфтий ҳазрат зиёратчилар билан суҳбатлашдилар Муфтий ҳазрат зиёратчилар билан суҳбатлашдилар Муфтий ҳазрат зиёратчилар билан суҳбатлашдилар Муфтий ҳазрат зиёратчилар билан суҳбатлашдилар Муфтий ҳазрат зиёратчилар билан суҳбатлашдилар Муфтий ҳазрат зиёратчилар билан суҳбатлашдилар Муфтий ҳазрат зиёратчилар билан суҳбатлашдилар Муфтий ҳазрат зиёратчилар билан суҳбатлашдилар Муфтий ҳазрат зиёратчилар билан суҳбатлашдилар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор!

22.08.2025   869   1 min.
Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор!

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума намозини Тошкент шаҳридaги “Тўхтабой” жоме масжидида адо қилдилар. 


Муфтий ҳазратлари дастлаб йиғилган жамоатни яқинлашиб келаётган Рабиул-аввал ойи ва жума айёми билан муборакбод этиб, “Сарвари олам сийратларидан сабоқ олиш мавсуми!” мавзусида маъруза қилдилар. 


Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари суҳбат давомида мўмин-мусулмонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул-аввал ойида у зот алайҳиссаломнинг сийратларини ўрганиш, гўзал хулқларидан намуналар олишга эътибор бериши лозимлигини таъкидладилар. 


Маъруза асносида Қуръони каримдаги: (Эй, иймон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир” (Аҳзоб сураси, 21) ояти каримаси ҳамда “Сизлардан бирортангиз мен унга боласидан, ота-онасидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмини комил бўла олмайди” (Имом Бухорий ривояти), деган мазмундаги ҳадис шарҳлаб берилди. 


Хулоса ўлароқ мавлид ойида оила даврасида сийратга оид китобларни мутолаа қилиб, фарзандлар қалбида Расулуллоҳ алайҳиссаломга муҳаббатни уйғотиш гўзал амаллар сирасига кириши айтиб ўтилди.   


Суҳбат якунида Ҳақ таолодан элу юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, яқинлашиб келаётган Мавлид ойини хайрли ва баракали бўлишини сўраб дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор! Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор! Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор! Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор! Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор! Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор! Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор!
Ўзбекистон янгиликлари