Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Октябр, 2026   |   23 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:04
Қуёш
06:23
Пешин
12:12
Аср
16:15
Шом
18:04
Хуфтон
19:19
Bismillah
04 Октябр, 2026, 23 Рабиъус сони, 1448
Мақолалар

Яшашдан муддао не?

15.05.2025   14991   1 min.
Яшашдан муддао не?

Вафот этганингиздан кейин нималар бўлишини тасаввур қиласизми? Бир неча соат ўтиб, сиз учун йиғлаётган одамларнинг йиғиси тўхтайди. Яқин қариндошларингиз ҳам ҳаёт ташвишларига овунади.


Кўп ўтмай, раҳбарингиз ўрнингизга бошқа ходим топади. Яқинларингиз, фарзандларингиз ишга, тирикчилик ташвишига тушиб кетади. 


Бир ой ўтгандан сўнг турмуш ўртоғингиз ҳам сизни камроқ эслай бошлайди. Ҳа, одам ўзи ўйлаганидан кўра тезроқ унутилади. 


Модомики, одамлар сизни шунчалар тез эсдан чиқарар экан, бу ўлчовли умрингизни ким ёки нима учун сарфламоқдасиз? Бир умр “Одамлар нима деркин?” деб яшаб ўтмаяпсизми? Яшашдан мақсадингиз нима ўзи?


Бир лаҳза тин олиб, шулар ҳақда ўйлаб кўринг. Бу оламга келтирилиш сабабингиз ҳақида мулоҳаза юритинг. Яқинларингизни ҳаётлик чоғида қадрлангки, вақти етганда қадр топасиз. Аллоҳ таоло Ўзи рози бўладиган ҳаммамизга мазмунли ҳаёт, хайрли оқибат насиб этсин! 
 

Акбаршоҳ Расулов

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон уламоси Жакартадаги халқаро анжуманда иштирок этмоқда

28.09.2026   34303   1 min.
Ўзбекистон уламоси Жакартадаги халқаро анжуманда иштирок этмоқда

Шу кунларда Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида дунёнинг турли чеккаларидан келган етук уламолар ва йирик масжидлар имомлари иштирокида халқаро конференция (International Grand Imams Conference — IGIC 2026) бўлиб ўтмоқда.


Ушбу нуфузли халқаро анжуманда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари» кафедраси доценти вазифасини бажарувчи, Тошкент шаҳридаги Минор жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Термизий юртимиз номидан иштирок этмоқда.


Индонезия Республикаси Дин ишлари вазири, профессор, доктор Насаруддин Умар жанобларининг махсус таклифига биноан ташкил этилган мазкур сафар доирасида юртимиз вакили ўзининг илмий маърузаси билан чиқиш қилди. 
 

Жорий йилнинг 25–28 сентябрь кунларига мўлжалланган мазкур йирик анжуман бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири — «Масжидлар ҳамжиҳатлиги, диний дипломатия ва глобал тинчлик» (Masjid Harmony, Religious Diplomacy and Global Peace) мавзусига бағишланган.

Тадбир мусулмон уммати ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлаш, халқаро майдонда тинчлик, дипломатия ва бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб қилишда диний пешволарнинг ўрнини оширишга хизмат қилади. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон уламоси Жакартадаги халқаро анжуманда иштирок этмоқда Ўзбекистон уламоси Жакартадаги халқаро анжуманда иштирок этмоқда
Ўзбекистон янгиликлари