Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Март, 2026   |   22 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:24
Қуёш
06:42
Пешин
12:38
Аср
16:39
Шом
18:29
Хуфтон
19:41
Bismillah
11 Март, 2026, 22 Рамазон, 1447
Янгиликлар

Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди

19.05.2025   13341   1 min.
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди

16 май куни “Ҳаж – 2025” мавсумининг илк гуруҳ зиёратчилари Маккаи мукаррамага замонавий автобусларда етиб келди. Уларни Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари, мамлакатимизнинг Саудиядаги Атташеси ва ишчи гуруҳи томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди. 

Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” ва "Romance room" меҳмонхоналарига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди. 

Мана шундай илтифотлардан кўнгиллари кўтарилган юртдошларимиз Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтиб, уларга бўлган катта эътиборни нафақат мамлакатимизда, балки олис Макка шаҳрида ҳам чин дилдан ҳис этишди. 

Замонавий меҳмонхонада хоналари тайин бўлган зиёратчиларимиз бу ерга диёримиздан уларга хизмат кўрсатиш учун бирмунча олдинроқ етиб келиб, моҳир ошпазларимиз пиширган лаззатли таомларидан баҳраманд бўлдилар. 

Таматтуъ ҳажини ният қилган зиёратчиларимиз умра амалини адо этмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Хурмонинг фойдалари

10.03.2026   9621   2 min.
Хурмонинг фойдалари

Саҳобалар айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сариёғ ва хурмони яхши кўрар эдилар” (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

Хурмо кам калорияли мева ҳисобланиб, унда бор-йўғи 23 кило калория мавжуд. Бироқ хурмонинг таркибида инсон организми учун зарур бўлган 30 га яқин турдаги аминокислоталар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти бошқа меваларда учрамайди.


Шунингдек, у калий, магний, темир, мис ва витаминлар айниқса B6га бойдир.

Хурмо организмдаги холестерин даражасини пасайтириш орқали юрак касалликлари хавфини камайтиради. Ичак фаолиятини яхшилайди ва қабзиятнинг олдини олади. Уни мунтазам истеъмол қилиш ичак микрофлорасини соғломлаштиришга хизмат қилади.

Хурмо таркибидаги калий қон босимини меъёрлаштиришга ва юрак функциясини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради. Унда B6 витамини ва антиоксидантлар миядаги яллиғланиш жараёнларини камайтиради, хотирани мустаҳкамлайди, фикрлаш қобилиятини яхшилайди.

Таркибидаги глюкоза, фруктоза ва сукроза каби табиий шакарлар туфайли хурмо организмга энергия беради. Шу сабабли у жисмоний чарчоқ пайтида ва ифторликда энг яхши озуқа ҳисобланади.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қишда хурмо билан, ёзда сув билан оғиз очар эдилар.

Хурмо таркибидаги калций, магний ва фосфор суякларни мустаҳкамлайди ва остеопороз каби касалликлар хавфини камайтиради. Ундаги антиоксидантлар эса, тери қаришини секинлаштиради ва унинг эластиклигини сақлайди.


Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳомиладорлик даврида мунтазам хурмо истеъмол қилиш туғруқ жараёнини осонлаштиришга ёрдам беради.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади», дедилар (Имом Термизий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД