16 май куни “Ҳаж – 2025” мавсумининг илк гуруҳ зиёратчилари Маккаи мукаррамага замонавий автобусларда етиб келди. Уларни Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари, мамлакатимизнинг Саудиядаги Атташеси ва ишчи гуруҳи томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.
Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” ва "Romance room" меҳмонхоналарига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди.
Мана шундай илтифотлардан кўнгиллари кўтарилган юртдошларимиз Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтиб, уларга бўлган катта эътиборни нафақат мамлакатимизда, балки олис Макка шаҳрида ҳам чин дилдан ҳис этишди.
Замонавий меҳмонхонада хоналари тайин бўлган зиёратчиларимиз бу ерга диёримиздан уларга хизмат кўрсатиш учун бирмунча олдинроқ етиб келиб, моҳир ошпазларимиз пиширган лаззатли таомларидан баҳраманд бўлдилар.
Таматтуъ ҳажини ният қилган зиёратчиларимиз умра амалини адо этмоқдалар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
2026 йил 9 июль, Пайшанба куни
соат 18:00 дан бошлаб
Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 45-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Абдуғофур домла Ниёзқулов иштирокида жонли эфирга узатилади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).
Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:
Youtube: MuslimUzLive
Facebook: MuslimUz
Instagram: Muslimuzportali
Telegram: Muslimuzportali
Шунингдек, Фатво марказининг қуйидаги саҳифалари орқали ҳам кузатишингиз мумкин:
Youtube: Fatvouzb
Facebook: Diniysavollar
Instagram: Fatvouz
Telegram: Diniysavollar
#fatvo_markazi_javob_beradi
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати