Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Май, 2025   |   24 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:20
Қуёш
04:58
Пешин
12:25
Аср
17:28
Шом
19:45
Хуфтон
21:16
Bismillah
22 Май, 2025, 24 Зулқаъда, 1446

Раҳмоннинг меҳмонлари муносиб кутиб олинмоқда

20.05.2025   10072   1 min.
Раҳмоннинг меҳмонлари муносиб кутиб олинмоқда

Ҳаж сафарига бориш, Каъбатуллоҳни зиёрат қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг орзуси. Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик сабабли ватандошларимиз эмин-эркин ҳаж амалларини адо этиш бахтига муяссар бўлишмоқда.

19 май куни навбатдаги зиёратчилар Маккаи мукаррамага замонавий автобусларда етиб келди.

Ҳамюртлармизни муҳташам Сoncrete al-Sahhab меҳмонхонасида саудиялик мутасаддилар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари, Жидда шаҳридаги бош консул Сирожиддин Шамсуддинов ва бош консулхона ходимлари томонидан катта эҳтиром ила кутиб олинди.

Аллоҳ таолонинг меҳмонларига рисоладагидек хизмат кўрсатиш, уларга қулай шароитларни яратиб бериш мақсадида барча имкониятлар ҳозирланди. Муборак сафар мобайнида ҳар бир тадбирлар аниқ режа асосида юксак даражада амалга оширилмоқда. Ташкилий-ҳужжат ишлари, тоату ибодатлар, истиқомат, озиқ-овқат, тиббиёт ва транспорт хизматлари юқори сифатда ташкил этилган.

Зиёратчилар умра амалини бажариб бўлгач ҳаж ибодати бошланиш санаси, яъни Зулҳижжа ойининг саккизинчи кунига қадар Ҳарами шарифда тоату ибодатда бўладилар.

Ҳақ таоло ҳожиларнинг ҳажларини мабрур, саъйларини машкур, гуноҳларини мағфур қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Раҳмоннинг меҳмонлари муносиб кутиб олинмоқда Раҳмоннинг меҳмонлари муносиб кутиб олинмоқда Раҳмоннинг меҳмонлари муносиб кутиб олинмоқда Раҳмоннинг меҳмонлари муносиб кутиб олинмоқда Раҳмоннинг меҳмонлари муносиб кутиб олинмоқда Раҳмоннинг меҳмонлари муносиб кутиб олинмоқда Раҳмоннинг меҳмонлари муносиб кутиб олинмоқда Раҳмоннинг меҳмонлари муносиб кутиб олинмоқда Раҳмоннинг меҳмонлари муносиб кутиб олинмоқда
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Бир хурмонинг ярми

21.05.2025   1942   1 min.
Бир хурмонинг ярми

Бир ўсмир “улғайиб, бой бўлсам ҳаммага ёрдам бераман” деб юрар эди. У бойлик бўлсагина одамларга ёрдам бериш мумкин, деган фикрда экан, бир куни Пайғамбар алайҳиссаломнинг бир хурмони ярмини садақа қилиб бўлса ҳам дўзахдан сақланиш лозимлиги ҳақидаги ҳадисини эшитиб қолди. Бир кичик хурмонинг ярми қанча бўларди, деб тасаввур қилолмади.
 

Эртасига кўчага чиқиш олдидан бир хурмони чўнтагига солиб олди. Йўл бўйда тиланиб турган отахоннинг ёнидан ўтаркан, чўнтагига қўлини тиқиб, беихтиёр кечаги ҳадисни эслади. Хурмони олиб, ярмини отахонга узатди. Шунда отахоннинг кўзлари қувончдан порлаб кетди. Ўсмир йигит ўйладики, “ҳатто кўп пул берилса ҳам бу қадар хурсанд бўлмасди”, деб ўйлади. Қилган ишидан ўзиям шодланди. Англадики, отахон ўзига берилган нарсанинг қийматидан эмас, ўзига берилган эътибор ва баҳам кўришдан ниҳоятда шодланганди.
 

Йигитча бу ишидан кейин юқоридаги ҳадиснинг ҳикматини тушуниб кетди. Энди у бир кўнгилни обод қилиш учун бой бўлишни кутиб юрмаслик кераклигини билди. Зеро, кўнгил Худонинг назаргоҳидир. Уни қувонтирган кишини Аллоҳ қувонтириши шубҳасиздир.

Акбаршоҳ Расулов

Ибратли ҳикоялар