Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Май, 2025   |   26 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:18
Қуёш
04:57
Пешин
12:25
Аср
17:29
Шом
19:46
Хуфтон
21:19
Bismillah
24 Май, 2025, 26 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Юнусободда юздан зиёд оиладан ҳол сўралди

21.05.2025   4979   1 min.
Юнусободда юздан зиёд оиладан ҳол сўралди

 

Куни кеча  19 май куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги «Юнус ота» жоме масжидида маънавий-маърифий сайёр йиғилиш бошланди.

Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар туманлари имом-хатиблари, отинойилари, шунингдек, 2024 йилда ҳажга борган маърифатпарвар ҳожи ота ва ҳожи оналар иштирок этди.

Улар турли сабаблар билан қийин аҳволда қолган хонадонларга кириб, оила аъзолари билан суҳбатлашдилар, зарур маслаҳат ва кўрсатмалар бердилар.

Тадбир якунида "Юнус ота" масжидида бугунги сайёр йиғилиш жараёни юзасидан суҳбат бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Тошкент шаҳар вакиллиги 
Матбуот хизмати

 

Юнусободда юздан зиёд оиладан ҳол сўралди Юнусободда юздан зиёд оиладан ҳол сўралди Юнусободда юздан зиёд оиладан ҳол сўралди Юнусободда юздан зиёд оиладан ҳол сўралди Юнусободда юздан зиёд оиладан ҳол сўралди Юнусободда юздан зиёд оиладан ҳол сўралди Юнусободда юздан зиёд оиладан ҳол сўралди Юнусободда юздан зиёд оиладан ҳол сўралди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Жума куни мусулмонлар учун байрамдир

11.04.2025   7932   1 min.
Жума куни мусулмонлар учун байрамдир

Бу фазилатли кунни Аллоҳ таоло мусулмонларга насиб айлади. Парвардигор ҳар жума куни олти юз минг кишини дўзахдан озод қилади.

Жума куни вафот этган бандага шаҳидлик ажри берилиши, Аллоҳ таоло уни қабр азобидан сақлаши ҳақида ҳадислар келтирилган.

Жума куни айтилган салавотнинг савоби беҳаддир.

Жума намози Исро кечасида фарз бўлган, лекин мусулмонларнинг сони кам бўлгани сабабли ҳижратга қадар ўқилмаган. 

Жума намози Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубода бўлган пайтларида фарз бўлди.

У зот алайҳиссалом Қубода бир ҳафта турдилар, сўнг Мадина томон отландилар.

Илк жума намозини Мадинаи Мунавварадан бир мил узоқликдаги Нақийъул Хазимот деган жойда Бану Солим ибн Авфнинг маҳалласида ўқидилар. Ҳозир ўша ерда «Жума» масжиди қурилган. 

Исломдан олдин жума кунини «аруба» деб аташган. Унинг яна бир номи – «явмул мазийд», яъни хайру баракот зиёда қилиб бериладиган кун.

Шунингдек, жума кечаси ҳафтанинг бошқа кечаларидан афзал ҳисобланади.

Аллоҳ таоло барчамизга жума айёмини муборак этсин! Бу муқаддас кунлардаги ибодат ва дуоларимизни даргоҳида холис қабул айласин!

"Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар" китобидан