Шу йил 20 май куни имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил қилиш бўйича Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида амалий тадбир ўтказилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигидаги намунавий-амалий тадбир йиғилиши мазкур шаҳардаги "Гулистон" жоме масжидида бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров йиғилишга бошчилик қилди. Шунингдек, вакиллик ходимлари, туман, шаҳар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар, маҳаллалардаги “Ҳаж – 2024” зиёратчилари маънавий-маърифий тадбирларга жалб этилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳудуддаги 10 та маҳалладаги 75 та хонадон холидан хабар олинди. Жумладан, ногиронлиги бор хонадонлар, нотинч оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қамраб олинди.
Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).
Маъноси: "Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ".