Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Август, 2025   |   4 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:20
Қуёш
05:44
Пешин
12:30
Аср
17:08
Шом
19:08
Хуфтон
20:25
Bismillah
27 Август, 2025, 4 Рабиъул аввал, 1447
Янгиликлар

Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда

26.05.2025   11852   2 min.
Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Спорт – тинчлик элчиси” шиори остида “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаси бўлиб ўтмоқда. 


Очилиш маросимида Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров қатнашиб, иштирокчиларни табриклаш баробарида улуғ аллома бобомиз номи остида ўтказилаётган мусобақанинг аҳамияти, таълим-тарбияга берилаётган эътибор тўғрисида нутқ сўзлашди. 


Шунингдек, тадбир иштирокчиларига ҳаж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Макка шаҳридан видеотабрик йўллаб, иштирокчиларни қутлаш баробарида динимиз кишиларни спорт билан шуғулланишга буюрганини таъкидлаб, жумладан бундай дедилар: 


– Динимиз инсонларни ҳар томонлама кучли, бақувват, жисмонан ва руҳан соғлом бўлишга тарғиб этади. Қувватли инсон, аввало, ўзи учун, қолаверса, атрофдаги, жамиятдаги инсонлар учун манфаатлидир. Куч-қувватли, чиниққан инсон ибодатда мустаҳкам бўлиш баробарида инсонларга ёрдам қўлини чўзишда, юрт ривожига ҳисса қўшишда барчага ўрнак бўлади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фарзандларингизга сузишни, камондан ўқ отишни ва от минишни ўргатинглар”, дея марҳамат қилганлар. Бошқа бир ҳадиси шарифда: “Ёзишни, сузишни ва камондан ўқ отишни таълим бериш фарзанднинг ота-онада зиммасидаги ҳаққидир”, деганлар.


Илк маротаба ташкил этилаётган ушбу спорт мусобақасида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Академия қошидаги академик лицей, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби ва Термиз ислом институти талабалари мини-футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка каби спорт турлари бўйича беллашиш баробарида миллий ўйинлар – кураш, арқон тортиш, тош кўтариш каби баҳсларда ҳам қатнашмоқда. 


Мазкур тадбир Президентимиз ташаббуси, тегишли қарор ва фармонлари ижроси ўлароқ ташкил этилган бўлиб, ундан кўзланган мақсад талаба-ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, ёшларни соғлом турмуш тарзига ва жисмоний фаолликка жалб қилиш, дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. 


Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.


Шунингдек, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ўртасида Ҳамкорлик келишувлари имзоланди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда Илк маротаба “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаcи ўтказилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

"Фарғона вилояти вакиллиги кубоги" мусобақаси ўтказилди (Фотолавҳа)

25.08.2025   1613   1 min.

Динимиз инсон ҳаётининг фақат маънавий ва руҳий камолотига эмас, балки унинг жисмоний саломатлигига ҳам катта аҳамият қаратган. Инсоннинг эътиқоди мустаҳкам бўлиши билан бирга, унинг тани соғлом, жисми бақувват ва ҳар қандай машаққатларга бардошли бўлиши ҳам муҳимдир. Ҳадиси шарифда: "Кучли мўмин Аллоҳ ҳузурида кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир", дейилган.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги ташаббуси билан вилоятда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблари ўртасида спортнинг энг оммавий турларидан бири – футбол бўйича "Фарғона вилояти вакиллиги кубоги" мусобақаси ўтказилди.


Дастлаб, мазкур мусобақанинг туманлараро саралаш босқичи бўлиб ўтди. Саралаш босқичини муваффақиятли тугатиб, сўнгги босқичга йўл олган Бағдод-Тошлоқ, Қувасой-Данғара жамоалари ғолиблик учун майдонда беллашдилар. 


Якуний натижалар кўра, 1-ўрин Данғара тумани, 2-ўрин Қувасой шаҳри, 3-ўрин эса Бағдод тумани жамоаларига насиб қилди.


Ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.


Фарғона вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари