Бугун, 26 май Мадинаи Мунавварадаги Масжиду Набавийда жаноза намози ўқилиб, "Бақиъ" қабристонига дафн этилган марҳум устоз Раббимқул домла Муҳаммадиевнинг хонадонларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, шайх, муфти Нуриддин Холиқназар ҳазиратларининг таъзияларини етказиш учун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда шаҳар имом-хатиблари ташриф буюрдилар. Улар марҳумнмнг яқинларига ҳамдардлик билдириб устоз Раббимқул домланинг дин йўлида қилган хизматларини, эзгу амаллари ва фазилатларини эслаб ўтдилар.
Қуръони карим оятлари ўқилиб, марҳум устоз ҳақларига бағишланди.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати
#xabar #haj2025
Жорий йилнинг 12 июнь кунидан эътиборан Саудия Арабистонидаги ҳожиларимиз бир неча кун давомида навбати билан она Ватанимизга қайтиб келадилар.
Ҳамюртларимиз Жидда шаҳридан мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан-тўғри парвоз қиладилар.
Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг замонавий самолётлари, малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган.
Зиёратчиларимизнинг ҳаж амаллари қабул, дуолари мустажоб бўлсин, файзу баракалари ила ўлкамиз нурга тўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати