Мулоқот давомида кенгайиб бораётган ҳамкорлик ҳолати юзасидан атрофлича фикр алмашилган. ICESCO томонидан амалга оширилаётган истиқболли ташаббуслар, жумладан 2025 йил Самарқанд шаҳри Ислом дунёсининг маданият пойтахти сифатида нишонланиши таъкидланди.
“Ислом олами маданий мероси: хаттотлик, мусиқа, шеърият ва ҳамжиҳатлик” мавзусидаги анжуманда юқори даражадаги расмийлар, жумладан ICESCO таркибидаги давлатлар маданият вазирлари, халқаро ташкилот ва муассасалар масъуллари иштирок этишига урғу берилди.
Шу муносабат билан ICESCO Бош директори доктор Салим бин Муҳаммад Ал-Малик бир йил давомида ICESCO томонидан республикамизнинг тегишли вазирлик, идоралари билан биргаликда ташкил этиладиган бой, ранг-баранг дастурлар, тадбирлар ташкил этилиши, ташаббуслар илгари сурилишига эътибор қаратди. Бу саъй-ҳаракатлар шаҳарнинг бетакрор маданий-тарихий меросини таъкидлаш, ислом олами цивилизациясидаги етакчилик ролини яна бир бор тасдиқлашдан иборат.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА
Ушбу мақолаларда халқимиз 30 йилдан кўп кутган, мамлакатимиз футболи тарихида янги саҳифа очган кун эътироф этилган. Аниқроғи, футбол бўйича Жаҳон чемпионати Осиё қитъаси 3-саралаш босқичи 9-турида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Бирлашган Араб Амирликлари термасига қарши ўйинда 0:0 ҳисобидаги дурангга эришиб, илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани таъкидланган.
Муаллифлар жаҳон чемпионатига чиқиш улкан муваффақият сифатида нафақат футболчилар, балки мураббийлар ва федерациянинг ҳам ютуғи эканига урғу берган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА