Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Сентябр, 2026   |   6 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:45
Қуёш
06:05
Пешин
12:18
Аср
16:40
Шом
18:33
Хуфтон
19:49
Bismillah
17 Сентябр, 2026, 6 Рабиъус сони, 1448
Янгиликлар

Ҳаж тадбирига масъул идоралар раҳбарлари мулоқоти

03.06.2025   15535   2 min.
Ҳаж тадбирига масъул идоралар раҳбарлари мулоқоти

1 июнь куни Жидда шаҳрида бутун дунёдан келган ҳаж тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга масъул идоралар раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирок этди.

 
 Мулоқотда йилдан-йилга ҳаж мавсумида Аллоҳ таолонинг меҳмонларига муносиб хизмат қилиш такомиллашиб бораётгани, инновацион лойиҳалар амалиётга жорий этилаётгани, зиёратчиларнинг саломатликларини сақлаш, транспорт хизмати кўрсатиш, сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш ва тоату ибодатларни тартибли ташкил этишда яхши натижаларга эришилганини алоҳида қайд этилди.


Ҳаж ва умра вазири йиғилиш иштирокчиларидан яқинлашаётган ҳаж кунларида зиёратчилар белгиланган тартибларга риоя этишларини таъминлаш, айниқса, Мино, Арафот водийларида ўрнатилган қонун-қоидаларга қатъий амал қилиш, хусусан, куннинг жазирама иссиқ вақтларида (соат 10-00 дан 16-00 гача) чодирлардан ташқарида юрмаслик, ҳудудларда тоғу тепаликларга чиқмаслик, битоқа-бейжикларни тақиб юриш, ҳаракатланишда махсус транспорт воситалари, автобуслардан фойдаланиш ва тартибни сақловчи ходимлар кўрсатмаларига итоат этиш кабиларда ҳамкорлик қилишни сўради.


Анжуман доирасида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазири, турли мамлакатлардан келган мўътабар уламолар, мартабали вазирлар, фазилатли муфтийлар, жумладан, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Покистоннинг Дорул улум Карачи Ислом университети профессори Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний, Афғонистон Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Нур Муҳаммад Сақиб билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр-мулоҳаза алмашдилар.   


Йиғилиш якунида иштирокчилар Ҳаж ва умра соҳасидаги илмий ва амалий ҳамкорликни кучайтириш, зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва бу борада ўзаро тажриба алмашишни янада такомиллаштиришга келишиб олдилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ҳаж тадбирига масъул идоралар раҳбарлари мулоқоти Ҳаж тадбирига масъул идоралар раҳбарлари мулоқоти Ҳаж тадбирига масъул идоралар раҳбарлари мулоқоти Ҳаж тадбирига масъул идоралар раҳбарлари мулоқоти Ҳаж тадбирига масъул идоралар раҳбарлари мулоқоти Ҳаж тадбирига масъул идоралар раҳбарлари мулоқоти Ҳаж тадбирига масъул идоралар раҳбарлари мулоқоти Ҳаж тадбирига масъул идоралар раҳбарлари мулоқоти Ҳаж тадбирига масъул идоралар раҳбарлари мулоқоти
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Озарбайжоннинг табаррук қадамжолари зиёрат қилинди

16.09.2026   4275   1 min.
Озарбайжоннинг табаррук қадамжолари зиёрат қилинди

Озарбайжон сафари давомида Туркий давлатлар муфтийлари ва анжуман иштирокчилари Боку, Фузулий, Ағдам, Шуша сингари шаҳарлардаги муборак қадамжоларни зиёрат қилишди. Хусусан, Боку шаҳридаги Саййид Яҳё Бакувий зиёратгоҳи ва "Шаҳидлар хиёбони"да бўлдилар.

Ташкилотчилар илтимосига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ағдам шаҳридаги тарихий “Жума” масжидида турли давлатлардан келган муфтийлар, уламолар ва мартабали меҳмонларга пешин намозида имомлик қилиб бердилар.

 Зиёратлар асносида уламолар томонидан Қуръони карим оятлари ўқилиб, қардош эллар тинчлиги, барқарорлиги ва бирдамлигини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари