Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Июн, 2025   |   19 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:29
Аср
17:39
Шом
20:01
Хуфтон
21:39
Bismillah
15 Июн, 2025, 19 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Наманганлик отинойилар учун ўқув-семинар ўтказилди

03.06.2025   13524   1 min.
Наманганлик отинойилар учун ўқув-семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 2 июнь куни ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, отинойилар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган бош отинойилар ва тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида ўқув-семинар бўлиб ўтди.
 

Семинарда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Матлуба Қаҳҳарова, Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Ирода Аҳмедова, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Дилфуза Эгамова иштирок этишди.


Йиғилишда “Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси”нинг мазмун-моҳияти, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, “Виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш тўгрисида”ги фармон мазмун-моҳияти тушунтирилди.


Отинойилар фаолияти бўйича янги ишлаб чиқилган қўлланма ўқиб эшиттирилиб, ҳар бир бандига изоҳ бериб ўтилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Наманганлик отинойилар учун ўқув-семинар ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

Ўзбек олимларининг республика илмий-амалий семинари

12.06.2025   3992   1 min.
Ўзбек олимларининг республика илмий-амалий семинари

Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган ўзбек олимларининг республика илмий-амалий семинари "Севимли" телеканали "Замон" информацион дастурида ёритилди.

Видеолавҳалар