Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июн, 2025   |   12 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:58
Хуфтон
21:35
Bismillah
08 Июн, 2025, 12 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Минода зиёратчиларимиз тоат-ибодат ва дуолар билан машғул бўлишмоқда

05.06.2025   3384   1 min.
Минода зиёратчиларимиз тоат-ибодат ва дуолар билан машғул бўлишмоқда

Бугун, Зулҳижжанинг 8-куни меҳмонхонадан ташкилий гуруҳ бошчилигида автобусларда талбия айтиб, Минога етиб келган бўлғуси ҳожиларимиз: "Аллоҳим бу Минодир. Сен дўстларингга ато этган эҳсонларингдан менга ҳам инъом эт!”, деб дуолар қилишди. 
 

Мино майдонида Ўзбекистон ҳожилари учун алоҳида жой ажратилган. Бу ерда ҳожиларимиз бемолол ибодат қилишлари учун шароит ҳозирланган. Шунингдек, тамадди қилишлари учун турли хил таомлар, чой, сув каби ичимликлар чодирларга олиб келиб улашилмоқда. 


Набий алайҳиссалом суннатларига мувофиқ, бугун Минода тарвия куни пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади. Айни пайтда ўзбекистонлик зиёратчилар Мино водийсида эрта тонгдан то кун ботгунга қадар уламоларнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, тоату ибодат ва дуою илтижолар билан ўтказишмоқда. 


Аллоҳ таоло барча ҳожилар қаторида, юртимиз ҳожиларининг ҳам дуо ва ибодатларини қабул айласин. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Минода зиёратчиларимиз тоат-ибодат ва дуолар билан машғул бўлишмоқда Минода зиёратчиларимиз тоат-ибодат ва дуолар билан машғул бўлишмоқда Минода зиёратчиларимиз тоат-ибодат ва дуолар билан машғул бўлишмоқда Минода зиёратчиларимиз тоат-ибодат ва дуолар билан машғул бўлишмоқда Минода зиёратчиларимиз тоат-ибодат ва дуолар билан машғул бўлишмоқда Минода зиёратчиларимиз тоат-ибодат ва дуолар билан машғул бўлишмоқда Минода зиёратчиларимиз тоат-ибодат ва дуолар билан машғул бўлишмоқда Минода зиёратчиларимиз тоат-ибодат ва дуолар билан машғул бўлишмоқда Минода зиёратчиларимиз тоат-ибодат ва дуолар билан машғул бўлишмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Қурбон ҳайити намози қандай ўқилади?

28.06.2023   10536   1 min.
Қурбон ҳайити намози қандай ўқилади?

1. Аввало “Икки ракат ийдул азҳо намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, Каъбага юзланиб, холис Аллоҳ таоло учун адо этишни ният қилдим” дейилади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” деб биринчи такбирни айтгач жамоат ҳам қўлларини қулоқ баробарида кўтариб, ичида такбир – “Аллоҳу акбар” деб айтади.

3. Кейин қўллар боғланиб, ҳар ким ичида сано дуоси (Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук)ни ўқийди.

4. Сўнгра имом уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади.

5. Имом “Фотиҳа” сурасини ва зам сура ўқийди. Сўнг такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

7. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

8. Сўнгра “Аттаҳийёт”, “Салавот” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!

Даврон НУРМУҲАММАД

 

Мақолалар