Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Октябр, 2026   |   26 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:07
Қуёш
06:26
Пешин
12:11
Аср
16:10
Шом
17:59
Хуфтон
19:14
Bismillah
07 Октябр, 2026, 26 Рабиъус сони, 1448

10.06.2025   10411   1 min.
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

150 нафарга яқин ёш имом ва ўқитувчи иш бошлади

07.10.2026   6355   1 min.
150 нафарга яқин ёш имом ва ўқитувчи иш бошлади

2025–2026-ўқув йилида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини жами 454 нафар иқтидорли ёш тамомлади. Улар сафида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг илк магистратураси битирувчилари – 10 нафар магистр ҳам бор.

Ҳозирда битирувчиларни ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш жараёни давом этмоқда. Унга кўра, ёш мутахассисларнинг дастлабки 145 нафари қуйидаги йўналишларда расман фаолият бошлади:

▫️3 нафари — Ўзбекистон мусулмонлари идораси Марказий аппаратида;

▫️1 нафари – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигида;

▫️13 нафари — масжид имом-хатиби;

▫️118 нафари — масжид имом ноиби;

▫️10 нафари — диний таълим муассасаларида педагог-ўқитувчи.

Илмий босқични давом эттираётганлар:

Яна 112 нафар ёш таълимнинг кейинги босқичига қабул қилинган: 44 нафари магистратурада, ўрта махсус билим юртини тугатган 68 нафар йигит-қиз эса олий диний таълимнинг бакалавриат босқичида таҳсил олмоқда.

Янги тайинланган мутахассислар Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Жиззах, Хоразм, Сурхондарё  ва Навоий вилоятларидаги масжидларда ҳамда диний таълим даргоҳларида маҳаллий жамоатларга таништирилиб, фаолият бошлади.

Аллоҳ таоло динимиз ва халқимиз хизматига бел боғлаган ёш мутахассисларимизнинг фаолиятларини хайрли ва бардавом қилсин. Толиби илмларимизнинг эришаётган ютуқларини юртимиз маърифати ва равнақига хизмат қилишини насиб айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари