Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Июн, 2025   |   23 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:50
Пешин
12:29
Аср
17:40
Шом
20:02
Хуфтон
21:41
Bismillah
19 Июн, 2025, 23 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Олий маъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+)

12.06.2025   9294   1 min.
Олий маъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+)

#Хатмона_2025 #Битирувчилар
 

Шу йил 11 июнь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2021-2025 ўқув йилида таълим олган талабаларининг “Хатмона – 2025” битирув тадбири бўлиб ўтди.


Давлат мадҳияси янграгач, битирувчи курс талабаси Саидбурхон қори Фазлиддиновнинг Қуръон тиловати ва хайрли дуолари билан тадбир бошланди.


Дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков сўзга чиқиб битирувчиларни табриклади. Сўнг Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг битирувчиларга йўллаган табрикларини ўқиб эшиттирди.


Шундан сўнг Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов битирувчиларни табриклаб сўзга чиқди.


Шунингдек, Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуровнинг битирувчиларга табрик сўзлари ҳам етказилди.


Маълумот ўрнида, Тошкент ислом институтини 2024-2025 ўқув йилида 78 нафар талаба тамомламоқда. Шундан 8 нафари аёл-қизлар саналади. 

Oliymahad.uz

Олий маъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олий маъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олий маъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олий маъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олий маъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олий маъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олий маъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олий маъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олий маъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+)
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Осойишталик сири

17.06.2025   5649   1 min.
Осойишталик сири

Эр-хотин тез-тез уришиб қолаверди. Шунда аёли эрига: 
 

– Дадаси, қўшниларимиз бирор марта уришганини эшитмадим. Биз эса тез-тез жанжаллашиб қоляпмиз. Қарши бўлмасангиз, қўшни аёлдан бунинг сирини билиб келаман, – деди. 
 

Эри рози бўлди. Аёл қўшни аёл билан суҳбатлашгани чиқиб, ундан  оилада осойишталикни сақлаш сири ҳақида сўради. 
 

Бу пайтда қўшни аёл ошхонада овқат қилаётган, унинг эри эса столда бир нималарни ёзиб ўтирганди. Шунда бирдан телефон жиринглади. Эри телефон олдига борар экан, бехос стол устида турган вазани туртиб юборди. Ваза ерга тушиб, синди. Бу ҳолни кўрган аёли дарров келиб вазани синиқларини тера бошлади. Эри аёлига айбдорона қараб, узр сўради. Аёли эса: “Аслида мен сиздан узр сўрайман. Чунки вазани стол устига – ноқулай жойга қўйган эканман”, деди.


Бу ҳолни кузатган қўшни аёл уйига қайтиб келди ва нималар кўрганини айтиб берди. Сўзи якунида: “Оддий бир ишда улар иккаласи ҳам ўзини айбдор ҳисобларкан. Биз эса ҳар ишда ўзимизни ҳақ, деймиз. Жанжалимиз сабаби шундан экан”, деди.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман» (Имом Абу Довуд ривояти). 
 

Мана, осойишталик сири нимада экан! 

Акбаршоҳ Расулов

 

Ибратли ҳикоялар