Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Июн, 2025   |   18 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:28
Аср
17:39
Шом
20:01
Хуфтон
21:39
Bismillah
14 Июн, 2025, 18 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

12.06.2025   12604   1 min.
Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

#xabar #haj2025
Бугун, 12 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари юртимизга йўл олишди. 

 

Айтиб ўтиш жоиз, бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли, шукуҳли ўтди. Ҳаж арконларини бажариш учун юртимиз мўмин-мусулмонларига Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррамада яратилган шарт-шароитларга кўплаб мусулмонларнинг ҳаваси келганига барча гувоҳ бўлди. 

 

Айниқса, меҳмонхоналар, Мино, Арафот водийларидаги қулайлик ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчани мамнун этди. 

 

Эндиликда ибодатларни ҳузурланиб адо этган, юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтишмоқда.  

 

Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини қабул айласин. Фарзанду анжумандлари бағрига эсон-омон етиб олишсин. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Кийим ўғирлаган тош

13.06.2025   3092   1 min.
Кийим ўғирлаган тош

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:

"Албатта, Мусо (алайҳиссалом) ниҳоятда кучли ҳаё эгаси бўлиб, баданини доимо ёпиб юрадиган киши эди. У ҳаё қилгани учун ўз танасидан бирор жойини очиб юрмас эди. Бану Исроил орасида баъзи кимсалар уни камситиб: ‘У доимо ўз танасини яширади, бу – унинг бадани нуқсонли бўлгани учун шундай қилар. Балки у абрас (пес), ёки мояксиз (одар), ёки яна бирор балога учраганидандиръ, дейишди.

Аллоҳ таоло эса уларнинг бу гап-сўзларидан Мусони поклашни ирода қилди.

Бир куни Мусо алайҳиссалом чўмилгани борди. Кийимларини тош устига қўйиб, чўмилишга киришди. Сувдан чиқиб, кийимларини олиш учун тош олдига қайтганида, тош унинг кийимларини олиб қочди.

Мусо алайҳиссалом ҳассасини олди-да, тош ортидан қувди ва: "Эй тош, кийимимни қайтар! Эй тош, кийимимни қайтар!", дер эди.

У шу ҳолатда Бану Исроилнинг бир гуруҳига дуч келди. Улар Мусони кийимсиз ҳолда кўришди – Аллоҳ яратганлар ичида энг чиройли, энг соғлом бадан эгаси эканига гувоҳ бўлишди.

Аллоҳ таоло Мусони уларнинг гап-сўзларидан поклаб қўйди.

Тош тўхташи билан Мусо алайҳиссалом кийимларини олиб кийди-да, асоси билан тошни ура бошлади.

Пайғамбаримиз ﷺ айтдилар: "Аллоҳга қасамки, Мусо урган тошда уч, тўрт ёки бешта из қолди (яъни, урилган зарбалар изи қолди)."

Бу борада Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бундай деди: "Эй мўминлар! Мусога озор берганлар каби бўлманглар. Бас, Аллоҳ уни айбларидан поклади. Ва у Аллоҳнинг ҳузурида обрўли зот эди" (Аҳзоб сураси, 69-оят).