Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Июн, 2025   |   28 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
24 Июн, 2025, 28 Зулҳижжа, 1446
Мақолалар

Оқиллар назари

13.06.2025   7614   1 min.
Оқиллар назари

Аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ:
"Ҳақиқий оқиллар мухолифлари билан боғлаб турувчи ришталарга қарайдилар:
Биринчиси: Одамгарчилик,
Иккинчиси: Ислом,
Учинчиси: Илм риштаси".

Бу ҳикматда, ақлли ва ихлосли инсонлар ҳатто ўзларига қарши фикрда бўлган одамлар билан ҳам умумий боғлиқликларни кўрадилар. Улар одамийлик жиҳатидан барибир бир инсон эканлигини, агар мусулмон бўлса, Ислом биродарлиги бирлаштиришини ва илм риштаси билан ҳам боғланишини англайдилар. Бу эса ихтилофлар чекиниб, ҳурмат, бағрикенглик ва ижобий муносабатлар учун асос бўлади.

 

ИНФОГРАФИКА
Бошқа мақолалар

Олдинги сафдаги намозхоннинг белига сажда қилиш мумкинми?

23.06.2025   2052   1 min.
Олдинги сафдаги намозхоннинг белига сажда қилиш мумкинми?

Савол: Биз томонларда қаттиқ ёмғир ёғиб, Жума ва икки ҳайит намозларида одамлар ташқарида намоз ўқий олмай, масжид ичига тиқилиб кетади. Суннатни алмашиб ўқиб олишади, аммо фарз намозда бунинг имкони йўқ-ку. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу каби узрли ҳолларда яъни саволда зикр қилинганидек, Жума ва икки ҳайит намозларида орқадагилар олдинги сафдаги намозхонларнинг белларига сажда қилиб, намозни адо этсалар бўлади.

Бунинг кайфияти шундай: Аввалги сафдагилар одатдагидек руку ва сажда қиладилар. Уларнинг орқасидагилар эса, рукуда имкон қадар эгиладилар, сўнг саждада олдинги сафдаги одамларнинг орқа белларига бошларини қўйиб, сажда қиладилар. Фарзни шундай ўқисалар, суннатларни саволда айтилгандек алмашиб ўқиб олаверадилар. Чунки белга сажда қилиш зарурат туфайли жоиз бўлади. Суннат намозни ўқишда эса, бундай зарурат бўлмайди.

Бундан ташқари, бу каби узрли ҳолатларда олдиндаги одамнинг оёқлари устига ёки ўзининг сонига ҳам сажда қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.