Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни масжид эшикларининг ҳар бирида фаришталар туради. Улар келганларни бирин-кетин ёзиб туришади. Имом (минбарга) ўтирганида, саҳифаларни ёпиб, зикрни эшитиш учун келишади", дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Ҳишом ибн Ҳасан Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга деди: “Мен Қуръонни ўрганаман, бу вақтда онам мени кечки овқатга кутиб ўтирадилар”, деди.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ унга: “Сен онанг билан овқатланиб унинг кўзини қувнатишинг, менинг наздимда нафл ҳаж қилганингдан кўра суюклироқдир!” деди.
Ибн Жавзийнинг “Биррул валидайн” асаридан.