Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Июл, 2025   |   20 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:22
Қуёш
05:03
Пешин
12:34
Аср
17:40
Шом
19:59
Хуфтон
21:32
Bismillah
15 Июл, 2025, 20 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди

08.07.2025   7545   1 min.
Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди

Шу йил 7 июль куни Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигида Олтинкўл тумани “Уйшин” жоме масжидида шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари, отинойилар ва ҳожилар иштирокида сайёр семинар йиғилиши бўлиб ўтди. 
 

Семинар доирасида: 

  • Иштирокчилар бириктирилган хонадонларга ташриф буюриб, аҳолига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатди;

  • Масжидларда пешин намозини ўқиб, жамоатга маърифий суҳбатлар ўтказди;

  • Олтинкўл тумани масжидлари фаолияти муҳокама қилинди, таклиф ва топшириқлар берилди. 
     

Семинар якунида самарали фаолият кўрсатган имом-хатиблардан бири вилоят бош имом-хатибининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси билан тақдирланди. 

 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди Олтинкўлда имом-хатиблар фаолиятига бағишланган сайёр семинар ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Сув ичишдаги 5 суннат

18.07.2019   11642   1 min.
Сув ичишдаги 5 суннат
  1. Бисмиллоҳни айтиш.

 

  1. Ўнг қўлда ичиш.

 

  1. Дам олиб, (идишнинг ташқарисида) нафас олиб, учга бўлиб ичиш.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликда уч марта нафас олар эдилар (Имом Муслим ривояти).

 

  1. Ўтириб ичиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз тик туриб ичмасин”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: "Сувни ўтириб ичиш соғлиқ учун фойдалидир. Бунда инсоннинг ошқозони тинч ва бўшашган ҳолатда бўлади, бу эса ўз навбатида сувни ошқозонга ҳеч қандай тўсиқларсиз тўғри келиб тушишини таъминлайди. Ўтириб ичилганда сув аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун зарарлидир".

 

  1. Ичиб бўлгач, Аллоҳга ҳамд айтиш.

“Албатта, Аллоҳ таоло банда таом еб Унга ҳамд айтганидан, ичимлик ичиб, Унга ҳамд айтганидан рози бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД