Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Сентябр, 2026   |   19 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:00
Қуёш
06:18
Пешин
12:13
Аср
16:21
Шом
18:11
Хуфтон
19:25
Bismillah
30 Сентябр, 2026, 19 Рабиъус сони, 1448

Мўмиё истеъмол қилиш мумкинми?

23.07.2025   18261   1 min.
Мўмиё истеъмол қилиш мумкинми?

Савол: Мўмиё  ҳалолми? Уни истеъмол қилса бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳа, мўмиё ҳалол ва уни истеъмол қилиш жоиз. Мўмиё тоғ жинсидан сизиб чиқадиган қуюқ модда бўлиб, табобатда қадимдан ишлатиб келинган. Шаръий жиҳатдан эса, у тоғ жинсидан сизиб чиқадиган табиий модда ва зарарсиз эканлиги эътиборидан истеъмоли ҳалол ҳисобланади. Зеро, динимизда: “Нарсалар аслида мубоҳ (ҳалол)дир”, деган қоида бор.

Бундан маълум бўладики, барча нарсалар инсон учун яратилган бўлиб, улардан фойдаланиш ҳалол. Қатъий далил собит бўлмагунича ҳеч бир нарса ҳаром бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ китобида ҳалол қилган нарса ҳалол, ҳаром қилган нарса ҳаром, сукут қилган нарса афв (этилган)дир. Аллоҳдан офиятни сўранглар, чунки Аллоҳ эсдан чиқаргувчи эмас”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Яъни Аллоҳ таоло баъзи нарсалар борасида ҳалол ёки ҳаром, деган ҳукмни баён қилмаган. Шунинг учун ҳам улар мубоҳлик ҳукмида қолаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Диний идорада Индонезия уламолари делегацияси билан учрашув ўтказилди

30.09.2026   90   1 min.
Диний идорада Индонезия уламолари делегацияси билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Индонезиянинг Жанубий Калимантан вилояти уламолар кенгаши бош раиси Шайх Аҳмад Сяирази бошчилигидаги 60 кишилик нуфузли делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Меҳмонларни Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов қабул қилди. Самимий ва дўстона кечган мулоқотда Индонезиянинг етук олимлари, тадқиқотчилар ҳамда йирик тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашувда меҳмонларга юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар, хусусан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби буюк аждодларимиз меросини ўрганиш йўлидаги хайрли ишлар ва таълим муассасаларидаги замонавий шароитлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ўз навбатида, Шайх Аҳмад Сяирази Ўзбекистондаги юксак меҳмондостлик учун ташаккур билдириб, диний таълим тизимидаги ютуқларни эътироф этди. У келажакда индонезиялик ёшларни юртимизга ўқишга юбориш, хусусан, ҳадис илми бўйича махсус курсларга жалб этиш ниятида эканини таъкидлади.

Шунингдек, индонезиялик тадқиқотчилар Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига сафарларидан олган ёрқин таассуротлари билан ўртоқлашиб, ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини маълум қилди.

Мулоқот якунида хайрли дуолар қилинди. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Диний идорада Индонезия уламолари делегацияси билан учрашув ўтказилди Диний идорада Индонезия уламолари делегацияси билан учрашув ўтказилди Диний идорада Индонезия уламолари делегацияси билан учрашув ўтказилди Диний идорада Индонезия уламолари делегацияси билан учрашув ўтказилди Диний идорада Индонезия уламолари делегацияси билан учрашув ўтказилди Диний идорада Индонезия уламолари делегацияси билан учрашув ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари