Бугун – чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Диний идорага турли масалаларда келган фуқароларни қабул қилди. Уларнинг масжидлар фаолияти, соҳани ривожлантириш, моддий ёрдам каби масалаларида қилган мурожаатлари тингланди.
Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва сўровлар атрофлича ўрганилиб, Диний идора ваколати доирасида тегишлилари бўйича масъулларга тез фурсатларда ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Тадбирлар доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Инсон қадри” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда инсон қадрини улуғлаш ғоясининг жамият маънавий ҳаётидаги аҳамияти таъкидланди.
Шунингдек, 2025 йилда диний соҳа вакиллари фаолияти юзасидан сарҳисоб йиғилиши ўтказилиб, соҳадаги ислоҳотлар, устувор вазифалар ва келгуси режалар муҳокама қилинди.
Тадбир якунида маънавий-маърифий соҳада фаоллик кўрсатган бир қатор соҳа вакиллари тақдирланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати