Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Август, 2025   |   11 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:50
Қуёш
05:22
Пешин
12:34
Аср
17:29
Шом
19:39
Хуфтон
21:04
Bismillah
05 Август, 2025, 11 Сафар, 1447
Янгиликлар

Бухорода диний соҳа ходимлaри ўртасидаги “Заковат” мусобақаси қандай ўтди?

01.08.2025   4108   1 min.
Бухорода диний соҳа ходимлaри ўртасидаги “Заковат” мусобақаси қандай ўтди?

Шу йил 31 июль куни Бухоро вилоятида фаолият юритаётган диний соҳа ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал танлови бўлиб ўтди.


Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов, вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов, бир қатор ташкилотлар вакиллари ва танлов иштирокчилари қатнашди.


Очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими Ботир Зарипов танлов иштирокчиларини самимий табриклаб, бу каби тадбирлар диний соҳа вакилларининг билим ва малакасини ошириш билан бирга, улар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.


Мусобақада “Ибн Сино”, “Бобойи Самоси”, “Абу Бакр Калабодий”, “Абдухолиқ Ғиждивоний”, “Пойкандий”, “Ренессанс”, “Пойи Калон”, “Чор Бакр”, “Моҳитабон”, “Саййид Амр Кулол”, “Хожа Ромитаний”, “Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий”, “Нақшбанд”, “Абу Ҳафс Кабир”, “Мир Араб” ва “Маҳмуд Таробий” жамоалари иштирок этди.


Беллашувда жамоаларга диний-маърифий, тарихий ва умумий билимларга оид саволлар берилди. Қизғин ва баҳсли муҳитда ўтган танловда иштирокчилар ўз билим савияси, мантиқий фикрлаши ва жамоавий ҳамкорлик қобилиятини намоён этди.


Якунда Бухоро вилояти ҳокимининг кубоги “Пойкандий” жамоасига топширилди. Совринни вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Азизбек Қаландаров тантанали равишда тақдим этди. Шунингдек, бошқа жамоалар ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бухорода диний соҳа ходимлaри ўртасидаги “Заковат” мусобақаси қандай ўтди? Бухорода диний соҳа ходимлaри ўртасидаги “Заковат” мусобақаси қандай ўтди? Бухорода диний соҳа ходимлaри ўртасидаги “Заковат” мусобақаси қандай ўтди? Бухорода диний соҳа ходимлaри ўртасидаги “Заковат” мусобақаси қандай ўтди? Бухорода диний соҳа ходимлaри ўртасидаги “Заковат” мусобақаси қандай ўтди? Бухорода диний соҳа ходимлaри ўртасидаги “Заковат” мусобақаси қандай ўтди? Бухорода диний соҳа ходимлaри ўртасидаги “Заковат” мусобақаси қандай ўтди? Бухорода диний соҳа ходимлaри ўртасидаги “Заковат” мусобақаси қандай ўтди? Бухорода диний соҳа ходимлaри ўртасидаги “Заковат” мусобақаси қандай ўтди? Бухорода диний соҳа ходимлaри ўртасидаги “Заковат” мусобақаси қандай ўтди? Бухорода диний соҳа ходимлaри ўртасидаги “Заковат” мусобақаси қандай ўтди? Бухорода диний соҳа ходимлaри ўртасидаги “Заковат” мусобақаси қандай ўтди?
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Малайзия – мусулмонлар саёҳат рейтингида етакчи!

04.08.2025   1926   1 min.
Малайзия – мусулмонлар саёҳат рейтингида етакчи!

    Малайзия 2025 йилги мусулмонлар саёҳати рейтингида ислом давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. 
 

   Малайзия бу йил “Мастерcард-Cресcент Ратинг” глобал мусулмон саёҳатлари индексида биринчи ўринга кўтарилди, деб ёзади “IQNA” сайти “Travel Dayli media” нашрига таяниб.


Бу йил Малайзия 79 балл тўплаган ҳолда, яна биринчи ўринни эгаллаб, умумжамоа ҳисобида пешқадамликни қўлга киритди.


Саудия Aрабистони, Туркия ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳам 78 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Индонезия бу йил тўрт поғона пастлаб, 76 балл билан Қатар билан бешинчи ўринни бўлишди.


Рейтингдаги ушбу ўзгаришлар ўзгарувчан глобал бозор конюнктурасини акс эттиради. Бунинг эса ўсиш ва рақобат учун жуда муҳим эканлиги исботланган. Бу йилги рейтингни ҳисоблаб чиққан экспертлар фикрича, Малайзиянинг ислом туризми йўналиши сифатидаги кўрсаткич ва машҳурлиги сўнгги ўн йил ичида барқарорлигини сақлаб қолмоқда.


Буни мамлакатнинг ички ва халқаро саёҳатчиларнинг эҳтиёж ва афзалликларига жавоб берадиган миллий ҳалол туризм стратегиясини қабул қилиш ва амалга ошириш усули билан боғлаш мумкин.


Шу мақсадда Малайзия ҳукумати ва хусусий сектори ҳалол сертификатлаш, инклюзив туризм сиёсати ва маҳаллий анъаналар, ислом мероси ва замонавий технологияларни ўзида мужассам этган маданий ўзига хослигини мустаҳкамлашга катта сармоя киритди.

               Илёсхон Аҳмедов,  
тайёрлади.

Ўзбекистон янгиликлари