Шу йил 29 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган сайёр учрашувда маънавий-маърифий тадбирлар билан бирга имом-хатиблар томонидан эҳтиёжманд оилаларга мансуб 20 нафар болажонга мактаб форма ва ўқув қуроллари топширилди.
Ушбу хайрли ташаббус ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олишга шароит яратиш ва янги ўқув йилини кўтаринки руҳда бошлашига хизмат қилади, иншо Аллоҳ.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Сайёр_йиғилиш
“Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари”
Шу йил 5 август куни Сирдарё вилоятида имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида навбатдаги амалий тадбир "Гулистон" жоме масжидида бўлиб ўтди.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳудуддаги жами 139 та хонадон ҳолати ўрганилди.
Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати