Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Август, 2025   |   14 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:55
Қуёш
05:25
Пешин
12:34
Аср
17:27
Шом
19:36
Хуфтон
20:59
Bismillah
08 Август, 2025, 14 Сафар, 1447
Янгиликлар

Болажонларга мактаб форма ва ўқув қуроллари ҳадя қилинди

01.08.2025   6628   1 min.
Болажонларга мактаб форма ва ўқув қуроллари ҳадя қилинди

Шу йил 29 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган сайёр учрашувда маънавий-маърифий тадбирлар билан бирга имом-хатиблар томонидан эҳтиёжманд оилаларга мансуб 20 нафар болажонга мактаб форма ва ўқув қуроллари топширилди.
 

Ушбу хайрли ташаббус ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олишга шароит яратиш ва янги ўқув йилини кўтаринки руҳда бошлашига хизмат қилади, иншо Аллоҳ. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Болажонларга мактаб форма ва ўқув қуроллари ҳадя қилинди Болажонларга мактаб форма ва ўқув қуроллари ҳадя қилинди Болажонларга мактаб форма ва ўқув қуроллари ҳадя қилинди Болажонларга мактаб форма ва ўқув қуроллари ҳадя қилинди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Жаннатийлар кўчишни истамаслар

06.08.2025   13391   1 min.
Жаннатийлар кўчишни истамаслар

Бир инсонни дунёда (кўп қаватли) уй орзу қилаётганини кўрасан.

Агар унга эга бўлса, энди уни ҳовли-жой орзулаётганини кўрасан.

Ҳовли жойли бўлса, энди уни ҳашаматли қасрни орзулаётганини кўрасан.

Ва шу тарз  давом этаверади. Яъни, орзу-ҳаваснинг чеки йўқ.


Лекин жаннат аҳли ...

Жаннатда истиқомат қилувчилар ўзлари бўлиб турган шароит, ҳолатдан бошқасига ўзгаришини истамаслар.

Жаннат аҳли ҳақида Аллоҳнинг ушбу сўзи бор: Унда мангу қолувчидирлар ва ундан кўчишни истамаслар (Каҳф сураси, 108-оят).


Аллоҳим бизни жаннат аҳлидан қилгин!

Изоҳ: Жаннатнинг даражалари ўртасида улкан тафовут борлигига қарамай, у ерга кириш насиб бўлган ҳар бир инсон ўзига ато этилган манзилатга рози бўлади ва бошқа ўринга кўчишни, ўзгаришини асло истамайди.