Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Ноябр, 2026   |   13 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:57
Қуёш
07:15
Пешин
12:15
Аср
15:17
Шом
17:01
Хуфтон
18:17
Bismillah
23 Ноябр, 2026, 13 Жумадул сони, 1448

Ғойибона дуо қилиш

26.02.2024   1936   1 min.
Ғойибона дуо қилиш

Cавол: Бировларни кўп ғойибона дуо қиладиган инсон яхши инсон бўладими ёки кўп ғойибона дуо қилинадиган инсонми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, иккисида ҳам яхшилик бор. Лекин ҳадиси шарифларда бировларни ғойибона дуо қилишга алоҳида тарғиб қилинган.

Умму Дардо разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси қабул бўлувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: “Омийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин”, дейди” (Имом Муслим ривояти).

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ йўлидаги биродарнинг дуоси ижобат қилинади”, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Халқаро анжуман иштирокчилари Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилдилар

20.11.2026   111008   1 min.
Халқаро анжуман иштирокчилари Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилдилар

Бугун, 20 ноябрь куни Термиз шаҳрида ўтказилган «Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти» мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари буюк мутафаккир мажмуасида бўлдилар.

Хорижий давлатлардан ташриф буюрган муфтийлар, таниқли уламо ва исломшунос олимлар ҳамда маҳаллий соҳа вакиллари муқаддас қадамжода Қуръони карим тиловат қилиб, улуғ муҳаддис ва мутасаввиф ҳақларига дуои фотиҳа ўқидилар. Бутун дунёда тинчлик-осойишталик барқарор бўлиши, юртимиз янада ободлашиб, аждодларга муносиб авлодлар етишиб чиқишини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Меҳмонлар маҳобатли мақбара, серфайз ҳовли ҳамда мажмуада амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Улар Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва алломалар меросига кўрсатилаётган юксак эҳтиромга юқори баҳо бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари