frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Ўзбекистон халқининг 34 та АНЪАНАВИЙ ҚАДРИЯТИ

27.08.2025   15670   40 min.
Ўзбекистон халқининг 34 та АНЪАНАВИЙ ҚАДРИЯТИ

Ўзбекистон халқининг

34 та АНЪАНАВИЙ ҚАДРИЯТИ

 

Бугун азиз Ватанимизнинг ҳар бир фарзандининг юраги ҳапқириб турибди. Негаки, биз Она-юртимизнинг энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамини, Ўзбекистон Республикаси истиқлолини қўлга киритганининг 34 йиллик шодиёналарини катта тантана қилаяпмиз. 

Қутлуғ айём арафасида дориломон кунларга етказгани учун яна ва яна шукр қилиш мақсадида жаннатмакон юртимизнинг, муқаддас Ватанимизнинг, доно халқимизнинг диний қадриятлари, миллий анъаналари ниҳоятда бисёр, беқиёс ва бетакрор бўлса-да, бу йил Мустақиллигимизни 34 йиллигини нишонлаётганимиз учун фақат 34 тасинигина зикр қилмоқчимиз:

 

 

1)       Оила – жамиятнинг асоси, ота-онага ва катталарга ҳурмат.

2)       Меҳмондўстлик – меҳмонларни чин дилдан кутиб олиш, сахийлик.

3)       Меҳнатсеварлик – ҳалол меҳнат ва усталикка эътибор.

4)       Катталарга ҳурмат – оқсоқолларга ва нуронийларга эҳтиром.

5)       Тинчликсеварлик – можароларсиз ҳаётга интилиш.

6)       Анъаналарни асраш – миллий урф-одатларни сақлаш ва давом эттириш.

7)       Маънавият – ахлоқий тарбия ва диний қадриятларга ҳурмат.

8)       Поклик – уйда, кийимда, танада ва кўнгилда озодалик.

9)       Дастурхонга сахийлик – меҳмонни очиқ кўнгил билан кутиб олиш.

10)       Қўшничилик қадриятлари – маҳалладошлар ўртасида яқинлик ва ёрдам.

11)       Ёрдамга тайёрлик – яқинларига мурувват кўрсатиш.

12)       Камтаринлик – одобли ва меъёрда юриш-туриш.

13)       Ёш авлодни қадрлаш – фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор.

14)       Аёлларга ҳурмат – онани, рафиқани, опа-сингилни қадрлаш.

15)       Таълимга интилиш – билим олишга бўлган қадрият.

16)       Ор-номус – ҳалол ва ғурур билан яшаш.

17)       Маросимларга риоя – яқинларининг иссиқ-совуқ кунларидаги удумлар.

18)       Сўзга содиқлик – ваъдага вафодор бўлиш.

19)       Матонат ва сабр – қийинчиликларга бардошли бўлиш.

20)       Устачилик санъатига ҳурмат – ҳунармандчилик ва миллий санъатга эҳтиром.

21)       Табиатга меҳр – ерга, сувга, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик.

22)       Бағрикенглик – бошқа динлар ва маданиятларга очиқлик.

23)       Одоб-ахлоқ – жамиятда ҳурматли ва одобли бўлиш.

24)       Миллий байрамлар – Наврўз, ҳайитлар, Мустақиллик куни.

25)       Адолат – ҳалоллик, тенглик ва қонун устуворлигига ишонч.

26)       Миллий мусиқа ва рақслар – аждодлардан мерос бўлган санъат.

27)       Тил ва маданиятни асраш – ўзбек тилига ва миллий меросга садоқат.

28)       Ватанпарварлик – юртни севиш ва уни равнақ топтиришга интилиш.

29)       Миллатлараро тотувлик – Ўзбекистонда яшовчи барча элатларнинг бирдамлиги.

30)       Жамоавийлик – ҳамжиҳатликда меҳнат ва байрам қилиш.

31)       Миннатдорчилик – яхшиликни қадрлаш.

32)       Устозга ҳурмат – илм берган кишиларни улуғлаш.

33)       Миллий кийимлар – маданият ва одоб тимсоли.

34)       Аждодларга ҳурмат – тарих ва илдизларни унутмаслик.

* СИЗ яна қўшишингиз мумкин...

*** ЭНГ муҳими: йўқотиб қўйишдан олдин уларнинг ҚАДРИГА етиш !!!

 

R Қуръони карим ояти карималари,

R Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳадиси шарифлари,

R динимиз асослари,

R шариатимиз ҳукмлари,

R шарқона одобларимиз,

R мазҳабимиз меъёрлари,

R жамиятшунослик алоқалари,

R одамгарчилик муносабатлари,

R инсоний туйғулар,

R руҳшунослик сир-асрорлари,

R юртимиз урф-одатлари,

R ўзбекчилик қоидалари,

R маданиятимиз ахлоқлари,

R инсоний ақл ва ахлоқий нормалар,

R доно мақолларимиз,

R миллий анъаналаримиз,

R диний қадриятларимиз,

R халқимиз онг-тафаккури,

R миллатимиз менталитети,

R доно халқимиз дунёқараши,

R мусулмончилигимиз кўрсатмалари

 

а с о с   в а   н е г и з л а р и д а

 

–     улуғ аждодларимиздан давом этиб келаётган дуру гавҳар ривоятлари ва ноёб ҳикматлари,

–     буюк ота-боболаримиздан эшитиб келаётган тилло билан тенг панд-насиҳатлари ва бетакрор ҳикоялари,

–     меҳрибон ота-оналаримиздан ўрганиб келаётган гавҳар ўгитлари ва мислсиз сўзлари,

–     элимиз таниган ва халқимиз тан олган устозларимиздан таълим олиб келаётган зар тушунчалари ва бебаҳо илмлари,

–     жаннатмакон юртимиз – муқаддас Ватанимиз таълим масканларида таралаётган дурдан аъло фанлар ва беқиёс билимлар,

–     замонавий олимларнинг билимлари, турли соҳа мутахассисларининг ажойиб кашфиётлари,

–     бугунги кунда ва доим керак бўладиган ҳаётий масалалар, долзарб мавзулар, қизиқарли маълумотлар ҳамда халқимиз орасида эътироф этилган мезонлар

дан

улуғ устозларимиз (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар)нинг кенг, чуқур ва унумли истеъфода этиб, бизларга батафсил тақдим этаётган доно халқимизнинг анъанавий қадриятларини асраб авайлаш – ҳам бурчимиз, хам фарзимиз, ҳам қарзимиз!

 

Бу рўйхатни яна кўплаб давом эттириш мумкин... Бироқ фикримизни мухтасар қилган ҳолда Аллоҳдан Ўзбекистон халқининг бундай фазилатлари янада кўпайишини, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимизга сиҳат-саломатлик, оилаларимизга бахт-саодат сўраб қоламиз

Аллоҳ таборака ва таоло ҳар бир хонадонга соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, илоҳий файз-барака, кўпдан-кўп яхшиликлар ато этсин!

Илоҳо жаннатмакон юртимиз тинчлиги, муқаддас Ватанимиз равнақи, доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги учун муҳтарам Юртбошимизнинг доно раҳбарликлари остида, ҳукуматимиз томонидан оқилона олиб борилаётган хайрли, савобли ишларни амалга ошириш мақсадида вилоятларимиз раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман раҳбарларининг бошчиликларидаги меҳнаткаш халқимиз олиб бораётган барча хайрли, яхши, савобли ишларда Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлсин! Турмушимиз обод, хирмонларимиз мўл, оилаларимиз мустаҳкам, болаларимиз ҳар томонлама соғлом, маънавиятимиз юксак бўлсин!

Меҳрибон Парвардигоримиз доно халқимизни доимо турли хил ўринларда ҳар хил шаклларда қилаётган яхши, хайрли, чиройли, савобли ишларини Ўз даргоҳи илоҳийсида қабул айласин! Илоҳо халқимизга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, оилаларимизга файзу илоҳий, бахт-саодат, тўкин-сочин дастурхонлар насиб қилсин! Меҳрибон Парвардигоримиз Ўзи – эшитиб турувчи, кўриб турувчи ва билиб турувчи Зот! Ҳаммаларимизнинг дилларимиздаги ниятларимизни, қалбимиздаги орзуларимизни ва барча ҳожатларимизни ўйлаганимиздан ҳам афзали-зиёдаси билан раво қилсин!

Илоҳо деҳқончиликларимизга ва касб-корларимизга хайр-барака бериб, ишларимизда кўпдан-кўп омадлар, муваффақиятлар ва беҳисоб хурсандчиликлар ато этиб, икки дунёда ҳам азизу мукаррам айласин!

 

Иброҳимжон домла ИНОМОВ

 

 

 

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

ТИВда Индонезия, Малайзия ва Сингапурдан Ўзбекистонга кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

15.07.2026   362   1 min.
ТИВда Индонезия, Малайзия ва Сингапурдан Ўзбекистонга кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

13 июль куни Ташқи ишлар вазирлигида давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 январдаги “Умра плюс” зиёрат туризми дастурини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида Индонезия, Малайзия ва Сингапурдан мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини кенгайтиришга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, гибрид форматда ташкил этилган ушбу йиғилишда Ўзбекистон Туризм қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмитаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Бухоро, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, “Uzbekistan Airways” АЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ, маҳаллий авиаташувчи компаниялар, “Uzbekistan–Malaysia–Indonesia Travel Association”, “Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциацияси”, шунингдек, туристик компанияларнинг 40 нафарга яқин вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда Жанубий-Шарқий Осиё давлатларидан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш йўлидаги транспорт-логистика, хизмат кўрсатиш ва тарғибот масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, Малайзиядан қатновларни кўпайтириш ҳамда Индонезия ва Сингапурдан тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш, “Умра+” дастури доирасида зиёрат туризми бўйича тарғибот ишларини жадаллаштириш, хорижий зиёратчилар учун инфратузилмани халқаро ҳалол стандартларига мослаштириш ва сайёҳлик компаниялар билан ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир “муаммо-таклиф-ечим” форматидаги очиқ мулоқот кўринишида бўлиб ўтди ва унда томонлар соҳадаги муаммо ҳамда мавжуд имкониятлар юзасидан конструктив фикр алмашишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари