Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Январ, 2026   |   18 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:34
Аср
15:29
Шом
17:14
Хуфтон
18:32
Bismillah
07 Январ, 2026, 18 Ражаб, 1447
Янгиликлар

Зиё улашишда фаол бўлганлар тақдирланди

08.09.2025   11048   1 min.
Зиё улашишда фаол бўлганлар тақдирланди

#Фаоллар_тақдирланди

Шу йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт-матбаа ижодий уйининг «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетасига 2025 йил учун обуна тарғиботларида фаол бўлган диний соҳа ходимлари муносиб тақдирланди. 
 

Одамларга маърифат улашиш, аҳолининг билимини ошириш, диний саводхонлигини янада юксалтириш ҳар бир имом-хатиб. имом ноиби, отинойилар зиммасидаги бурчдир. Бу жараёнда даврий нашрларнинг алоҳида ўрни бор.


Тадбирда мазкур нашрларга 2026 йил учун обунани уюшқоқлик билан ташкил этиш, ҳар бир хонадонга зиё кириб боришига ҳисса қўшиш масалалари муҳокама қилинди.


Тадбир сўнгида эса фаол имом-хатиблар «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирланди.


Йиғилиш хайрли дуолар билан якунланди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Зиё улашишда фаол бўлганлар тақдирланди Зиё улашишда фаол бўлганлар тақдирланди Зиё улашишда фаол бўлганлар тақдирланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Эрон элчихонаси маслаҳатчиси билан учрашув ўтказилди

06.01.2026   4851   1 min.
Эрон элчихонаси маслаҳатчиси билан учрашув ўтказилди

Бугун, 6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Ҳасан Сафархонийни қабул қилди.


Самимий мулоқот чоғида Ҳомиджон домла Ишматбеков юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги дўстона муносабатлар изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. Икки халқни ягона дин ва муштарак қадриятлар бирлаштириб келаётгани, сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани қайд этилди.


Учрашувда илмий-маърифий ва маданий йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш икки томон учун ҳам самарали бўлиши алоҳида таъкидланди.


Ўз навбатида, Ҳасан Сафархоний Ўзбекистондаги барқарор тараққиётни юқори баҳолаб, мамлакатнинг мусулмон оламидаги нуфузи ортиб бораётганини эътироф этди. Шунингдек, диний-маърифий соҳада алоқаларни ривожлантириш, қўлёзмаларни қўшма тарзда тадқиқ этиш, Қуръони карим таълими ва тафсири, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш ҳамда қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.


Учрашув якунида меҳмон самимий қабул ва эсдалик совға учун миннатдорлик билдирди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Эрон элчихонаси маслаҳатчиси билан учрашув ўтказилди Эрон элчихонаси маслаҳатчиси билан учрашув ўтказилди Эрон элчихонаси маслаҳатчиси билан учрашув ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари