Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Декабр, 2025   |   18 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:12
Қуёш
07:37
Пешин
12:20
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
09 Декабр, 2025, 18 Жумадул сони, 1447

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН МУФТИЙЛАРИ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЕЛИШДИЛАР

12.09.2025   15574   1 min.
ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН МУФТИЙЛАРИ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЕЛИШДИЛАР

#xabar #hamkorlik #muftiy
 Бишкек сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров ўртасида икки томонлама учрашув ўтказилди. 

 Мулоқотда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мезбонни Туркий давлатлар муфтийларининг йиғилиши муваффақиятли ўтгани билан муборакбод этиб, икки мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳамкорлик муносабатлари кенгаяётгани, айниқса, уламолар ўртасидаги ўзаро алоқалар янги босқичга кўтарилганини таъкидладилар. 

 Муфтий ҳазратлари мусулмон уммати олдидаги муҳим масалалар юзасидан замонавий фатволар, долзарб баёнотлар ва муҳим мурожаатлар қабул қилингани барча халқлар учун фойдали бўлишини таъкидладилар. Шунингдек, илмий анжуманда Сирожиддин Ўший Самарқандда Ҳанафий мазҳаби ва Имом Мотуридий ақийдаси бўйича устозлардан таълим олгани, Фарғона водийсида дин йўлида хизмат қилгани ва туркий халқлар учун муштарак уламо саналишини таъкидланганини алоҳида қайд этдилар.

 Ўз навбатида Абдулазиз қори Зокиров Ўзбекистон муфтийсини “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотлагани муносабати ила самимий қутлаш баробарида Туркий давлатлар муфтийлари йиғилишидаги фаол иштироки учун миннатдорлик изҳор этди. Шунингдек, у Рамазон ойи бошланиши, икки ҳайит кунини белгилаш ва муҳим фатволар эълон қилишда қардош муфтийлар доимо Ўзбекистон муфтийсининг хулосаларига таянишларини эътироф этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН МУФТИЙЛАРИ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЕЛИШДИЛАР ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН МУФТИЙЛАРИ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЕЛИШДИЛАР ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН МУФТИЙЛАРИ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЕЛИШДИЛАР ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН МУФТИЙЛАРИ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЕЛИШДИЛАР
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Саида Мирзиёева Мисрда «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбари билан учрашди

08.12.2025   345   1 min.
Саида Мирзиёева Мисрда «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбари билан учрашди

Маърифатли ислом ғояларини тарғиб этиш ва ёшларни радикаллашувдан ҳимоялашда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қоҳирада Миср бош имоми, «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди.

«Шайх ҳазратларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдим.

Ўзбекистон билан Миср ўртасида маънавият ва фан-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик. Маърифатли ислом ғояларини тарғиб этиш ва ёшларни радикаллашувдан ҳимоя қилишда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Қўшма дастурлар, академик алмашинувлар ва қўлёзмаларни ўрганишни кенгайтириш борасида ўзаро манфаатдорлик билдирилди», деб ёзди Саида Мирзиёева.

Ўзбекистон янгиликлари