Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Янги туғилган чақалоқнинг қулоғига “Сураи Ихлос”ни ўқиш ҳам суннатдир.
Баъзи олимлар бунинг хосияти ҳақида бундай дейдилар: “Туғилганида қулоғига “Ихлос” сураси ўқилган киши умр бўйи зино қилмайди” ("Шарҳул иқноъ" ҳошияси, 4-ж, 342-бет).
Устоз Ёрқинжон қори таржимаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан илк бор ташкил этилаётган «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» мавзусидаги I илмий-амалий анжуман бошланиши арафасида.
Мазкур илмий-амалий анжуман Ислом цивилизацияси марказининг Катта мажлислар залида бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу зал анжуманни юқори савияда ўтказиш учун зарур шароитлар яратилган ҳолда тўлиқ шай ҳолатга келтирилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати