Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Август, 2026   |   6 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:09
Қуёш
05:36
Пешин
12:27
Аср
17:16
Шом
19:21
Хуфтон
20:43
Bismillah
19 Август, 2026, 6 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди

24.09.2025   11498   1 min.
Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шаҳар «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида гапириш ва эшитиш имконияти чекланган фуқаролар учун навбатдаги маънавий-маърифий суҳбат ташкил этилди. Ушбу суҳбатда имом-ноиб Дилшод домла Ходиев маъруза қилиб, «Мусулмоннинг мусулмонга нисбатан эҳтироми» мавзусида батафсил тушунчалар берди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларига жавоб берилди. Жараён малакали сурдо таржимон орқали иштирокчиларга етказилиб, уларнинг тўлиқ фаол иштирокини таъминлади.
Суҳбат якунлангач, ҳомийлар кўмагида иштирокчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Яратган Ҳақ таоло бу хайрли ишларни бардавом ва самарали айласин!

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Диний таълим соҳасида илк бор Республика анжумани бўлиб ўтади

19.08.2026   4367   1 min.
Диний таълим соҳасида илк бор Республика анжумани бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 19-20 август кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» номли I илмий-амалий анжумани Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтади.

Давлатимиз Раҳбари томонидан ҳар жабҳада олиб борилаётган янгиланиш ва ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда Диний идора тарихида илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда жами 700 нафар педагог ва соҳа мутахассиси, жумладан, 300 нафар иштирокчи бевосита анжуман залида, 400 нафар иштирокчи эса ҳудудлардан видеоселектор орқали қатнашади.

Анжумандан кўзланган мақсад соҳадаги истиқболли режаларни муҳокама қилиш, диний таълимда педагогик ва касбий маҳоратни ошириш, таълим жараёнига замонавий технологияларни янада кенг татбиқ этиш ҳамда диний таълимни янги босқичга олиб чиқишдир.

Дастур доирасида соҳа раҳбарлари иштирокида таҳлилий маърузалар, таниқли профессорлар томонидан маҳорат дарслари, илмий-методик машғулотлар бўлиб ўтади. Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази билан яқиндан танишиб, Ҳазрати Имом мажмуасидаги тарихий қадамжо ва обидаларни зиёрат қилишади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари