Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Ноябр, 2025   |   3 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:58
Қуёш
07:22
Пешин
12:15
Аср
15:16
Шом
17:01
Хуфтон
18:18
Bismillah
24 Ноябр, 2025, 3 Жумадул сони, 1447
Мақолалар

Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди

25.09.2025   6934   1 min.
Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди

 Жанубий Корея мусулмонлари билан диний-маърифий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, у ерда яшаб, таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлар ўтказиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов хизмат сафари билан ушбу давлатда бўлиб турибди.

Кеча, 24 сентябрь куни Гунсан шаҳрида жойлашган "Анас ибн Молик" масжидида 250 нафар ватандошимиз билан диний-маърифий суҳбат ташкил этилди.

Раис ўринбосари она ватандан, яқинларидан узоқда юрган ҳамюртларимизнинг ўқиш ва ишларида Яратган мададкор бўлишини тилаб, илм ва оила нафақаси йўлида юриш катта савоб келтирадиган амаллардан эканини таъкидлади. Шунингдек, ҳақиқий мўмин ўз туғилиб ўсган жойига муҳаббатли бўлиши, ҳар қандай фитналардан огоҳ бўлиши борасида Ислом манбаларига таянган ҳолда сўзлади.

Суҳбат давомида ватандошлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чоп этилган 5 турдаги диний-маърифий буклетлар тарқатилди. Жамоат билан ўқилган хуфтон намозидан кейин хайрли дуолар қилинди.

Сафар давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди
Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Варшавадаги учрашув

23.11.2025   2586   1 min.
Варшавадаги учрашув

2025 йил 23 ноябрь куни Польша Республикаси, Варшава шаҳридаги “Raszyn” масжидида юртдошларимиз билан самимий ва мазмунли учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ватандошларимиз билан суҳбатлашдилар.

Суҳбат давомида устоз хусусан ҳанафий мазҳабида маҳкам туриш, узоқ юртда яшашларига қарамай миллий анъана ва қадриятларимизни унутмаслик ҳақида таъсирли фикрлар билдирдилар. Шунингдек, оила, қариндошлар ва ватан билан боғлиқликни асраш ҳар бир мусулмон учун муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, келгусида ҳам ҳар қандай шубҳа ёки диний саволлар пайдо бўлса, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво бўлимига Telegram: @fatvo_call_1  /  @fatvo_call_2
WhatsApp: +998 91 780 66 33 мурожаат қилиш тавсия этилди.

Суҳбат ниҳоясида устоз Зайниддин домла барча йиғилган юртдошлар учун барака, тинчлик, имон-эътиқод мустаҳкамлигини сўраб дуо қилдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув
Ўзбекистон янгиликлари