Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Август, 2026   |   27 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:57
Қуёш
05:27
Пешин
12:30
Аср
17:25
Шом
19:33
Хуфтон
21:02
Bismillah
10 Август, 2026, 27 Сафар, 1448
Янгиликлар

Ватандошлар билан маърифий суҳбатлар бўлиб ўтди

26.09.2025   12858   1 min.
Ватандошлар билан маърифий суҳбатлар бўлиб ўтди

Жанубий Кореяда хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов 25 сентябрь куни Мокпо шаҳридаги "Имом ал-Бухорий" масжидига ташриф буюрди.
Маърифий суҳбат давомида Имом Бухорий ҳаёт ва ижоди, у зотнинг ҳадисларидан намуналар, ибратли воқеалардан мисоллар келтирилди. Шунингдек, ёт ғоялар таъсирига берилмаслик, сохта салафийлик каби оқимларидан узоқда бўлиш, мазҳабга амал қилиш, ҳар қандай диний саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан жавоб олиш тавсия этилди. Бунинг учун хориждаги ҳамюртларимизнинг саволларига жавоб берувчи @fatvo_call_1 (Telegram орқали), @fatvo_call_2 (Telegram орқали) ҳамда +998917806633 (WhatsApp орқали) ҳаволалари ташкил этилгани айтиб ўтилди.
   Суҳбат давомида ватандошлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Намоздан сўнг она ватандан, яқинларидан  узоқда юрган ҳамюртларимизнинг ўқиш ва ишларида Яратган мададкор бўлишини тилаб дуолар қилинди. Сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чоп этилган 5 турдаги диний-маърифий буклетлар тарқатилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Ватандошлар билан маърифий суҳбатлар бўлиб ўтди Ватандошлар билан маърифий суҳбатлар бўлиб ўтди Ватандошлар билан маърифий суҳбатлар бўлиб ўтди Ватандошлар билан маърифий суҳбатлар бўлиб ўтди Ватандошлар билан маърифий суҳбатлар бўлиб ўтди Ватандошлар билан маърифий суҳбатлар бўлиб ўтди Ватандошлар билан маърифий суҳбатлар бўлиб ўтди Ватандошлар билан маърифий суҳбатлар бўлиб ўтди Ватандошлар билан маърифий суҳбатлар бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Саховатпеша юртдошларимиз масжидлар коммунал тўловларини қўллаб-қувватламоқда

07.08.2026   22315   1 min.
Саховатпеша юртдошларимиз масжидлар коммунал тўловларини қўллаб-қувватламоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлимининг маълумотига кўра, 2026 йилнинг июнь–июль ойлари давомида юртдошларимиз томонидан DOMO мобил иловаси орқали масжидларнинг коммунал харажатларини қоплашга қаратилган хайрли ташаббус фаол қўллаб-қувватланди.


Ушбу давр мобайнида 650 та масжид учун жами 254,7 миллион сўм хайрия маблағлари йиғилиб, пўлатдай шаффофлик билан тўловларга йўналтирилди.


Сарфланган маблағлар тақсимоти:

  • 225,9 млн сўм (88,7%) — электр энергияси тўловларига;

  • 28,8 млн сўм (11,3%) — табиий газ харажатларини қоплашга.


Энг кўп хайрия қилинган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри — 103,6 млн сўм;

  • Тошкент вилояти — 29,3 млн сўм;

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 27,4 млн сўм;

  • Фарғона вилояти — 24,9 млн сўм. 
     

Бу каби хайрли эҳсонлар масжидларимизнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш ва намозхонлар учун муносиб шароит яратишга хизмат қилмоқда.


Барча саховатпеша ҳамюртларимизга самимий миннатдорлик билдириб, қилинаётган эзгу амалларга Ҳақ таолодан барака тилайди.
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари