Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Сентябр, 2025   |   8 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:00
Қуёш
06:19
Пешин
12:18
Аср
16:21
Шом
18:11
Хуфтон
19:22
Bismillah
30 Сентябр, 2025, 8 Рабиъус сони, 1447

Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи

29.09.2025   3508   1 min.
Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи

27 сентябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида "Янги Ўзбекистонда барқарор ривожланиш, тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 

Тадбирда Президент маслаҳатчиси ўринбосари, халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари ва талабалар иштирок этди.

Анжуман Президентимизнинг АҚШга амалий ташрифи ва БМТ Бош Ассамблеясининг саксонинчи сессиясидаги нутқи мазмун-моҳиятига бағишланди.

– БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар бугунги анжуманга илмий-маънавий асос бўлиб хизмат қилади, – деди ректор Музаффар Комилов. – Бу чиқиш нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақа ва жаҳон миқёсида катта қизиқиш уйғотди.

Конференцияда муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ сўзлаб, жумладан бундай дедилар:
– 2017 йилда давлатимиз Раҳбари БМТ юксак минбаридан туриб, ушбу ташкилот тарихида илк марта Имом Бухорий бобомиз номларини зикр қилган эдилар. Бу сафар ҳам буюк аждодларимиз – Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридийнинг илмий-маънавий меросини алоҳида эътироф этдилар. Зеро, бугунги дунёда ислом маърифати, бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойилларини жаҳон ҳамжамиятига етказишнинг долзарблиги ортиб бормоқда.

Шунингдек, сўзга чиққан иштирокчилар маърузадаги тинчлик-осойишталикни сақлаш, афғон халқига кўмак бериш, хавф-хатарларга қарши курашиш, дунёда камбағалликка барҳам бериши, экология, ёш авлод таълим-тарбияси ва аждодлар илмий меросини ўрганиш каби долзарб масалаларнинг мазмун моҳиятига катта эътибор қаратдилар.

Анжуман қизғин ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Инсонпарварлик тамойилларига асосланган маънавий дипломатия

30.09.2025   1194   1 min.
Инсонпарварлик тамойилларига асосланган маънавий дипломатия

БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йорк шаҳрида бо‘либ о‘тган юбилей анжумани – 80-сессияси умумсиёсий мунозараларида О‘збекистон Президентининг чиқиши нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақа ва жаҳон миқёсида долзарб аҳамиятга эга воқелик сифатида халқаро ҳамжамият томонидан қизг‘ин кутиб олинди... 

Музаффар КОМИЛОВ, 
О‘збекистон халқаро исломшунослик академияси ректори, тарих фанлари номзоди, доцент 

Манба: “Янги О‘збекистон” газетаси 

МАҚОЛА