Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Октябр, 2026   |   2 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:14
Қуёш
06:32
Пешин
12:09
Аср
16:02
Шом
17:50
Хуфтон
19:04
Bismillah
13 Октябр, 2026, 2 Жумадул аввал, 1448

29.09.2025   5476   1 min.

Та'лим муассасасида "Сентябр ойи - Ислом тарихи, Мавлидун Набий, Янги Ўзбекистон тарихи фанлари ойлиги" деб э'лон қилингани ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой муносабати билан жорий йил 24-сентябрь куни тадбир о‘тказилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакили Мусохон домла Аббосиддинов ҳамда та'лим муассасаси о‘қитувчи ва талабалари иштирок этдилар.

Кириш со‘зини О‘збекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакили Мусохон домла Аббосиддинов шундай осойишта кунларга етиб келганимизга шукроналик билдириб, муборак Раби’ул аввал ойи я’ни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд  топган ой ҳақида со‘з юритиб, бу ойда барчаларимиз оламлар сарвари, бутун инсониятга охирзамон пайг‘амбари қилиб юборилган Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратларини, ҳаётларини янада кенгроқ о‘рганиш, ҳар бир амалимизда у зотга эргашиш лозимлиги ҳақида айтиб о‘тди. 
  
Тадбирни давом эттириш учун со’зни та’лим муассасаси о‘қитувчиси Исақов Олимхон домла Устоз ва талабаларни мавлуд байрам билан табриклаб Пайг‘амбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, хулқ-атворлари ҳақида со‘з юритди.

Тадбир давомида та’лим муассасаси талабалари томонидан имом Жа’фар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳининг мавлидлари, ҳамда хатмул қур’он ва саловотлар о‘қилди. Тадбир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ва у зотнинг суннатларига эргашиш ё‘лида яна бир қадам бо‘лди.

Тадбир со‘нгида юртимиз тинчлиги, унинг осойишталиги бардавом бо‘лишини со‘раб дуои хайрлар қилинди.

Та'лим муассасаси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мир Араб олий мадрасаси устози Ал-Азҳар университетида илмий тадқиқот олиб бормоқда

12.10.2026   14480   1 min.
Мир Араб олий мадрасаси устози Ал-Азҳар университетида илмий тадқиқот олиб бормоқда

Мир Араб олий мадрасаси катта ўқитувчиси Улуғбек домла Жиянов айни пайтда Миср Араб Республикасидаги нуфузли Ал-Азҳар университетида Абдулмажид ибн Насуҳ ал Ҳанафийнинг "Туҳфатул асҳоб ва ҳадийятул аҳбоб" номли фиқҳга оид қўлёзма китоби тадқиқоти юзасидан докторлик диссертацияси ишларини олиб бормоқда.

 Мазкур илмий фаолият устознинг касбий салоҳиятини янада юксалтириш, халқаро илмий тажрибани ўрганиш ҳамда ислом илмлари соҳасидаги тадқиқотларини чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари