Та'лим муассасасида "Сентябр ойи - Ислом тарихи, Мавлидун Набий, Янги Ўзбекистон тарихи фанлари ойлиги" деб э'лон қилингани ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой муносабати билан жорий йил 24-сентябрь куни тадбир о‘тказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакили Мусохон домла Аббосиддинов ҳамда та'лим муассасаси о‘қитувчи ва талабалари иштирок этдилар.
Кириш со‘зини О‘збекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакили Мусохон домла Аббосиддинов шундай осойишта кунларга етиб келганимизга шукроналик билдириб, муборак Раби’ул аввал ойи я’ни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой ҳақида со‘з юритиб, бу ойда барчаларимиз оламлар сарвари, бутун инсониятга охирзамон пайг‘амбари қилиб юборилган Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратларини, ҳаётларини янада кенгроқ о‘рганиш, ҳар бир амалимизда у зотга эргашиш лозимлиги ҳақида айтиб о‘тди.
Тадбирни давом эттириш учун со’зни та’лим муассасаси о‘қитувчиси Исақов Олимхон домла Устоз ва талабаларни мавлуд байрам билан табриклаб Пайг‘амбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, хулқ-атворлари ҳақида со‘з юритди.
Тадбир давомида та’лим муассасаси талабалари томонидан имом Жа’фар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳининг мавлидлари, ҳамда хатмул қур’он ва саловотлар о‘қилди. Тадбир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ва у зотнинг суннатларига эргашиш ё‘лида яна бир қадам бо‘лди.
Тадбир со‘нгида юртимиз тинчлиги, унинг осойишталиги бардавом бо‘лишини со‘раб дуои хайрлар қилинди.
Та'лим муассасаси Матбуот хизмати
Юртимизда ҳар йили 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами сифатида кенг нишонланади. Бу айём жамиятимизда муаллимларга кўрсатилаётган чексиз ҳурмат-эҳтиромнинг рамзий ифодаси бўлиб, аслида, устозни улуғлаш аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган энг гўзал қадриятлардан биридир.
Муқаддас динимизда илм аҳли ва устозларнинг мақоми ниҳоятда юксак. Қуръони каримнинг Мужодала сураси 11-оятида уларнинг обрў-эътибори нақадар баланд экани шундай баён қилинади: «...Аллоҳ сизлардан имон келтирганларни ва илм берилганларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур».
Касб байрами муносабати билан Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси ва ҳудуддаги жоме масжидлар имом-хатиблари, шунингдек, Нукус шаҳридаги «Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири ҳамда мударрислари иштирокида хайрли тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида кўп йиллар давомида диний соҳада самарали меҳнат қилиб, ёшларга илм-маърифат улашган ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрий устозларнинг ҳолидан хабар олинди. Уламолар ва диний соҳа ходимлари муҳтарам устозларни байрам билан самимий муборакбод этдилар.
Аллоҳ таоло динимиз равнақига беминнат хизмат қилган азиз устозларимизга мустаҳкам соғлик, мазмунли умр ва оилавий хотиржамлик ато қилсин!
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти
Матбуот хизмати