Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Октябр, 2025   |   9 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:02
Қуёш
06:20
Пешин
12:18
Аср
16:19
Шом
18:09
Хуфтон
19:21
Bismillah
01 Октябр, 2025, 9 Рабиъус сони, 1447
Мақолалар

Инсонпарварлик тамойилларига асосланган маънавий дипломатия

30.09.2025   1570   1 min.
Инсонпарварлик тамойилларига асосланган маънавий дипломатия

БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган юбилей анжумани – 80-сессияси умумсиёсий мунозараларида Ўзбекистон Президентининг чиқиши нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақа ва жаҳон миқёсида долзарб аҳамиятга эга воқелик сифатида халқаро ҳамжамият томонидан қизғин кутиб олинди... 

Музаффар КОМИЛОВ, 
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори, тарих фанлари номзоди, доцент 

Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси 

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ким УСТОЗ?

30.09.2025   1104   5 min.
Ким УСТОЗ?

Аллоҳ  Таоло оламларни  бунёд этгандан cўнгунга сарвар қилиб Инсонни – Ҳазрати Одам Атоалайҳиссаломни яратди. Одам Ато қовурғасидан Момо Ҳавони яратиб, улардан фарзандлариникўпайтирди.

 

Ривоят этилишича, одамзотнинг кўнглига 3 нарса урмас, яъни инсон 3 нарсадан асло безорбўлмас, доимо ардоқлар экан. 

Биринчиси эр учун – аёл, аёл учун – эр. Чункиаёл Одам Атонинг қовурғасидан, яъни бир вужудданяралган. Вужудда эса ошиқча аъзо йўқ. Ҳеч ким бирон аъзосидан воз кечолмагани каби, аёл жинсиэрдан, эр жинси аёлдан айри кеча олмас экан. 

Инсон кўнглига урмайдиган иккинчи нарса – ризқ-рўзи, яшаш омили бўлган нон экан.  Мана нечаминг-минг йиллар ўтса ҳам, Одам Ато ва МомоҲаво  илк бор таъмини татиб кўрган буғдой ҳамонуларнинг авлодлари насибаси бўлиб хизмат килибкелаётир. Дунёдаги не бир ширинликлар, таомларнон ўрнини босолмаслиги барчага аён. 

Башарият фарзанди учун учинчи улуғ  нарса букитоб экан. Зеро Қуръондаги дастлабкиоят «Иқра!» («Ўқинг!») эканлиги, улуғПайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ саллаллоҳуалайҳи васаллам ўқишни ўрганиб, Аллоҳнингсўзларидан хабардор бўлиб, уларни халққаетказганлари, мусулмонлар дилига сингдирганларимаълумдир. 

Китобнинг Муқаддаслиги яна шундаки, одамлар у орқали фикран бойийдилар, ақлан ўсадилар, маънан соғлом бўладилар, ахлоқий камол топадилар, қандай сўзлаш, қандай яшаш зарурлигини, имон-эътиқодни асрашни биладилар. 

Шу боисдан ҳам Ислом динимиз саҳифаларидан асосий ўринни ёруғ оламнинг гултожи – Инсон, унинг ризқ-рўзи – Нон ва ақл-идроки маҳсули – Китоб одобномаси ва ибратномасининг ўрин олиши бежиз эмас.

Буюк ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолиб келаётган доно халқимизнинг юксак маънавияти бўлмиш миллий ва диний қадриятларимиз эса буларнинг   ҳаммаси – ахлоқий, ақлий ва жисмоний мактаб эканлиги олтиндан қиммат, бебаҳо ва абадий қадриятларимиз, енгилмас кучимиздир!

 

Модомики Ислом динининг энг биринчи буйруғи «Ўқинг!» экан,  демак Ислом дини – энг аввало маърифат дини экан. «Маърифат» сўзи арабтилидан таржима қилинганда «кишиларнинг онг-билимини, маданиятини оширишга  қаратилган таълим-тарбия»; «маориф» деган маъноларни англатади.

Ислом динининг асосий ва Муқаддас Китоби бўлмиш Қуръони Каримнинг еттидан бир қисми фақат ИЛМ мавзусига доир масалалардан иборатдир.

Ислом дини пайдо бўлишини Яратганимиз Муҳаммад алайҳиссалом орқали Арабистон ярим ороллигини ирода этган бўлса, ушбу Муқаддас, пок Ислом динимизни илму-фан, маърифат ила ривожланишини Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Имом Бурҳониддин Марғиноний, Имом Баҳоуддин Нақшбандий, Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Мирзо Улуғбек, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Имом Маҳмуд Замахшарийлардек буюк алломалар орқали бизнинг жаннатмакон юртимизни (!) Ўз илоҳий ҳикмати ила ихтиёр этди.

Яхшилик ва эзгулик, бағрикенглик ва тинчлик, яқинлари ва бегоналарига бирдек марҳаматли бўлиш, қон тўкмасликка чақирувчи, нафс васвасасига учмаслик, ота-онага улар ҳаёт эканларида меҳрибон ва сахийлик ила муносабатда бўлиш, дунёдан ўтганларнинг ҳақларига дуо қилишга, ватанни севишга даъват қилувчи муқаддас динимиз, айниқса мустақиллик йилларида ўз қадрини ҳамда ўзининг азалий вазифаси – эзгу мақсадларга чин маънода хизмат қилиш имкониятини топди.

Бизнинг қадимий ва гўзал диёримиз нафақат Шарқ, балки жаҳон цивилизацияси  бешикларидан бири бўлганини халқаро  жамоатчилик тан олмоқда ва эътироф этмоқда... 

Бу табаррук заминдан не-не буюк зотлар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққани, умумбашарий цивилизация ва маданиятнинг узвий қисмига  айланиб кетган дунёвий ва диний илмларнинг, айниқса, Ислом дини билан боғлиқ билимларнинг тарихан энг юқори босқичга кўтарилишида она юртимизда туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг ҳизматлари беқиёс экани бизга улкан  ғурур ва ифтихор бағишлайди.

 

Аллоҳ таборака ва таоло Ўзининг Каломи мажиди – Қуръони Каримда ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида улуғлаб эъзозлаган етти тоифа инсонларни ҳар бир мўмин-мусулмон киши қадрлаб, ҳурмат қилиши лозим:

1) ота;

2) она;

3) устоз (манфаатли илм ё касб-ҳунар ўргатганинсон);

4) олим (фақат диний йўналишдагина эмас, балки инсон учун манфаатли барчасоҳалардаги олимлар. Чунки ҳаммасоҳаларнинг ҳам эгаси – Аллоҳ таолонингЎзидир);

5) Қуръони Каримдан хабардор киши;

6) мўйсафид одам;

7) адолатли раҳбар.

 

Муқаддас Ислом динимиз ҳукмлари ҳам, жаннатмакон юртимиз буюк ва маърифатпарвар, улуғвор ва донишманд халқининг Қуръони Каримва ҳадиси шарифларга уйғунлашиб кетган ҳатто мақоллари ҳам инсонларни илм-фан тараққиётига, илмли кишиларни улуғлашга ундайди, устозларни ҳурматлашга тарғиб этади.

Маълумки, бу дунёнинг ривожланишида, инсониятнинг тараққиёт этишида устознинг ўрни беқиёс.

Бизнинг доно халқимиз

➔ «Устоз – отангдек  улуғ»,

 

➔ «Уста борида қўлингни тий,

Устоз борида – тилингни»,

 

➔ «Уста бўлсанг, устозингниунутма!»,

 

➔ «Устозингга тик қарасанг – тўзасан,

Ҳурмат қилсанг – аста-астаўзасан»,

деб бежизга айтмаган.

 

Чунки, ҳаммага маълумки, инсониятнинг ЭНГБиринчи Устози – бу АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЎЗИ бўлса,

“Аллоҳ Одам (алайҳис салом)га барча яратилган ва яратилажак нарсаларга тегишли номларни ўргатди”  (Қуръони Карим Бақара сураси 2/31 оят),

мусулмонларнинг инсонлар ичида ЭНГ Буюк Устози – ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМДИРЛАР !

Ҳар бир инсон зоти учун эса ЭНГ БиринчиУстози – унинг  ОТА-ОНАСИДИР ! Зеро унитарбиялашни ҳали бу дунёга келмасидан олдинроқбошлайди. Туғилиши биланоқ, то ота-онанинг ўзибу дунёдан ўтмагунча, ўз фарзандига меҳрибонликқилиб ўтади...

Шунинг учун ҳам ўзининг қадр-қимматини билган, ўзининг кимлигини тушуниб етган ҳар бирақл-заковатли, фаҳм-фаросатли одам «Устозлар вамураббийлар» байрам кунида ҳам энг биринчибўлиб ўзининг доимий пешқадамлари бўлмиш ўзота-онасидан бошлаб, устоз ва мураббийлариникўнгилларини шод қилиб, бебаҳо, бетакрор вабеқиёс дуоларидан баҳраманд бўлишга шошилади.   

Янги ўқув йили ҳам бошланиб, фарзандларимизулуғ ва муқаддас, машаққатли ва серсавоб ишбўлмиш – илм олишга киришдилар... 

Биз, ота-оналар, фарзандларимизни улғайишида, илм олиб, билимли бўлишларида кўп жиҳатларига серқиррали эътиборимизни беришимизда қуйидаги пурмаъноли, сермазмунли тарафини ҳам эътиборга олишимизни муқаддас динимиз амр-фармон қилиб буюради.

Каломуллоҳ Қуръони Каримнинг ояти муборакларига ва Жаноби Пайғамбаримизнинг муборак ҳадиси шарифларига биноан «устоз»нинг мақомини мутафаккирларнинг мутафаккири Миралишер Навоий ҳазратлари қуйидагича тавсифлаганлар:

“Ҳақ йўлинда ким санга бир ҳарф ўргатмиш ранж ила,

   Айламоқ керак онинг ҳаққин юз минг ганж ила”.

 

Шунчалик улуғ (!) даражага устознинг мавқеикўтарилган. 

“Устоз” деганда фақат маълум бир соҳада ёки фақат илм соҳасида эмас, балки илм-фаннинг барча турларида, касб-ҳунар соҳаларида ҳам ўргатувчини биз УСТОЗ деб тушунишимиз лозим! 

Шунинг учун ҳам бизнинг доно халқимиз ҳурмат ва эҳтиром ила эъзозлаб «Устоз» деб улуғлайди.

Кунлардан бир куни ҳазрат Навоий

Сайр айламакни қилди ихтиёр.

Мулозимлар ила чиқдилар йўлга

Ва кичик болага келдилар дучор.

 

Ўшанда Навоий  отидан тушиб,

Ўша ёш болага қилибди таъзим.

Мулозимлар ҳайрон, аъёнларилол –

Бундай учрашувдан қолибдиларжим.

 

Бир аъён қўлини кўксига қўйиб,

Сўрабди: «Ҳазратим. Бу қандайин ҳол?

Сиз болага эмас, балки у сизга қилибтаъзим,

Салом бериши душвор!»

 

Навоий дебдики: “Мен кўрганбола

Устозим – боланинг бобоси эди.

Олисларда қолиб кетгандамларнинг

Узоқлардан келган садоси эди…

 

Устозим мен учун – отадан улуғ!

Шунингчун болага қилдим мен таъзим.

Устозимдан қолган неварасига

Салом бермаслигим – гуноҳу азим!”

 

Доно халқимиз ўз мақолларида ҳам “Устоз отадек улуғ!” ва “Устоз отангдан улуғ!” деб айтишларида ҳам жуда кўп маънолар бор... 

Зеро бу улуғ ҳикматлар элнинг эллик минг элагидан ўтказилиб, кейин муомалага қўйилган.

Илоҳо ўзларимизни ҳам, фарзанд-зурриётларимизни ҳам Аллоҳ таоло Қуръони Каримда буюрган, Жаноби Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида тавсия этган, ўтмишда ўтганларимизнинг руҳлари шод бўладиган, халқимиз хурсанд бўладиган, ота-оналаримиз рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!

 

Иброҳимжон домла ИНОМОВ

Мақолалар